Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Инсон манфаатлари устувор

--- 29-май, 15:119 1 031

Туянинг юки енгил келса ётоғон бўлади, деб бежизга айтишмаган. Синовли кунларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қанчалик ҳаракат қилинмасин афсуски, айрим юртдошларимиз борига қаноат қилиб, шукур қилиш ўрнига ношукурлик қилаётганини эшитиб, гоҳида ғазабланасан, гоҳида ҳайратланасан. Нима бўлганда ҳам инсон манфаатлари устувор жамиятда яшар эканмиз ҳар бир фуқаромизнинг мурожаат ва муаммоларига қулоқ тутамиз ва унга ечим излаймиз.
Яқинда ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани, Сувлиқ маҳалласи Сувлиқ қишлоғида яшовчи фуқаро Тура Худойбердиевнинг моддий ва ижтимоий аҳволидан норози бўлиб қилган мурожаати эълон қилинди.
 Мақолада келтирилишича, фуқаро ўзининг оғир яшаш аҳволига мутасадди идора ва мансабдор шахслар эътибор қаратмаётганини билдириб, “Егани уйимда ноним йўқ, ёмғир ёғса уйимни томидан тинмай чакки ўтади, маҳалла раиси ёрдам бермаяпти” деб эътироз қилган.
Мутасаддилар томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида, фуқаро Ж.Шодиеванинг (Т.Худойбердиевнинг турмуш ўртоғи) аризасига асосан Сувлиқ маҳалласи томонидан 2020 йилнинг 25 январидан 6 ой муддатга 14 ёшгача бола парвариши нафақаси (181 минг сўм)тайинланиб, тўлаб берилаётганлиги аниыланди.
Бундан ташқари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилани пандемия шароитида қўллаб-қувватлаш мақсадида Т.Худойбердиевнинг оиласи 2-секторнинг эҳтиёжманд оилалари рўйхатига киритилган.
Хабарингиз бор, эҳтиёжманд оилалрга пандемия вақтида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилади. Тура Худойбердиевнинг ҳам оиласига  жорий йилнинг 6, 16, 25-май кунлари маҳалла йиғини ҳудудидаги саҳоватпеша инсонлар ва ҳомийлар томонидан бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган. 
Оила боқувчиси Т.Худойбердиевнинг иккинчи гуруҳ ногиронлиги ва ногиронлик нафақасини (ҳар ойда 336.390 сўм) олиши, унинг оиласи ва ўзининг дори-дармонларига етмаслигини инобатга олган мутасаддилар фуқаронинг турмуш ўртоғи Ж.Шодиева “Сувлиқ” маҳалласи ҳудудида ободонлаштириш ишларини бажариши учун 3 ойлик муддатга 751.339 сўмлик ойлик иш ҳақи билан жамоатчилик асосида 2020 йилнинг 12 майида туман Ободонлаштириш бошқармасининг №6-сонли буйруғига кўра, ишга қабул қилинди.
Бер бердан бошқасини билмайдиган  Т.Худойбердиев туман Тиббиёт бирлашмаси 2-Терапия бўлимида вақти-вақти билан даволаниб туради. У навбатдаги яъни, жорий йилнинг 18 май санасида юракни сурункали ревматик касаллиги билан даволаш учун туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. 23 май санасида эса фуқаро саломатлиги, ахволи яхшилангани сабабли уйига жавоб берилган.
Даволаниш жараёнида зарур текширувлардан ўтказилиб, унга тиббиёт бирлашмаси ҳисобидан эноксель, биоклопи, бисопролол мильдрокард ҳамда бошқа инъекциялар орқали 6 кун давомида муолажалар қилинган.
Боқимандалик бу тушунчани изоҳлашга ҳожат йўқ деб ўйлайман. Чунки, ҳар бир инсон фаровон турмуш тарзида яшашни истайди, ҳаракат қилади ва албатта меҳнати ортидан фаровонликка эришади. Юқоридаги Т.Худойбердиев сингари инсонлар эса борига қаноат қилиш ўрнига ношукурлик қилиб қимматли вақтини бесамар ўтказаётир. Хулоса ўзингиздан!

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР