Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАРГА ИШИНГИЗ ТУШДИМИ? ҚАНДАЙ ҲУЖЖАТЛАР КЕРАК БУ СИЗ УЧУН ҚИЗИМИ?

--- 30-май, 11:399 1 646

Саволларга Вилоят Адлия бошқармаси нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими бошлиғи Абдурахим ХУДОЙБЕРДИЕВ жавоб беради.

1. Савол: Нодавлат нотижорат ташкилоти алоҳида бўлинмасини ҳисобга қўйиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга қанақа ҳужжатлар тақдим этилади?
Жавоб: 
  • Алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйиш тўғрисидаги ариза.
 ННТнинг марказий раҳбар органи томонидан тасдиқланган алоҳида бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш ва фаолиятини тугатиш тартиби, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари назарда тутилган бош ташкилот уставининг нусхаси ёки бош ташкилот уставига мувофиқ ишлаб чиқилган давлат тилида, икки нусхадаги алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом.
  • Алоҳида бўлинма тўғрисидаги низом тақдим этилганда бош ташкилот уставининг нусхаси илова қилинади, 
  • ННТ марказий раҳбар органининг алоҳида бўлинмани очиш тўғрисидаги баённомаси (қарори), 
  • ННТ марказий раҳбар органининг алоҳида бўлинма раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси, 
  • ННТ марказий раҳбар органи томонидан алоҳида бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси, ННТнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси.
2. Савол: Қанақа ҳолатларда ННТ алоҳида бўлинмасини ҳисобга қўйиш рад этилади?
Жавоб: ННТ алоҳида бўлинмасини ҳисобга қўйиш тўғрисидагиариза тегишли бўлмаган рўйхатдан ўтказувчи органга берилганда, тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжудлиги аниқланганда, тақдим этилган ҳужжатлар қонунчилик ва ННТ устави талабларига мувофиқ бўлмаганда, ариза ҳисобга қўйиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларсиз ёки зарур даражада бўлмаган ҳужжатлар тақдим этилганда ННТ алоҳида бўлинмасини ҳисобга қўйиш рад этилади. 
3. Савол: ННТ алоҳида бўлинмасини қайта рўйхатдан ўтказиш юзасидан маълумот берсангиз?
Жавоб: Алоҳида бўлинмага тегишли бўлган ўзгартиришлар киритилган ННТни қайта рўйхатдан ўтказишда ННТ бевосита ёки алоҳида бўлинма орқали алоҳида бўлинмани ҳисобга қўйган адлия органига қайта рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб 30 кун мобайнида ариза беради ва алоҳида бўлинма тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни ёки янги таҳрирдаги низомнинг давлат тилидаги икки нусхаси, шунингдек бош ташкилотнинг янги таҳрирдаги уставининг ёки уставга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матнининг нусхаси (бош ташкилотнинг янги таҳрирдаги уставининг ёки уставга алоҳида бўлинмаларни тузиш, ташкил этиш, фаолиятини тўхтатиш тартибини, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини назарда тутувчи киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матни тақдим этилганда алоҳида бўлинма тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг матнини ёхуд низомнинг янги таҳририни тақдим этиш талаб қилинмайди), ННТ марказий раҳбар органининг алоҳида бўлинма раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорининг нусхаси — раҳбар ўзгарган тақдирда, ННТ марказий раҳбар органи томонидан алоҳида бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси — раҳбар ўзгарган тақдирда, ННТнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси — номи ўзгарган тақдирда, тақдим этилади. 
4. Савол: Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиладиган ҳисобот юзасидан маълумот берсангиз? 
Жавоб: ННТ, шунингдек алоҳида бўлинмалар тегишли адлия органига ҳар йили 1 февралгача — ўтган йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни, шу жумладан фаолиятни молиялаштириш манбалари ва маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги декларацияни, мавжуд аъзолар сони тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйичатақдим этиши шарт. 
5. Савол: ННТ режалаштириган тадбири бўйича келишиш учун адлия органига ахборот тақдим этиш шартми, хабардор қилмасдан ҳам ўтказаверса бўлмайдими?
Жавоб: Албатта шарт,ННТ, шунингдек алоҳида бўлинмалар тегишли адлия органига режалаштирилган тадбирлар тўғрисидаги ахборотни ёки режалаштирилган тадбирлар (конференциялар, семинарлар, тренинглар, йиғилишлар, акциялар ва шу кабиларнинг) рўйхатини ўз вақтида келишиш учун тақдим этишлари шарт. ННТ тадбирлариникелишиш тартиби ЎзбекистонРеспубликасиАдлиявазирлигитомониданбелгиланади.
6. Савол: Таъсисчилар томонидан нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари этиб тайинландим, раҳбар этиб тайинланганим юзасидан тегишли адлия органига хабар беришим шартми? 
Жавоб: Албатта,раҳбар органнинг янги таркиби сайланганда ёки раҳбар орган таркибида ўзгаришлар бўлганда раҳбар органлар қарорларининг нусхаси бир ой мобайнидарўйхатдан ўтказган адлия органига тақдим этилади. 
7. Савол: Нодавлат нотижорат ташкилотлари қанақа рамзларга эга бўлими мумкин?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил
 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан Нодавлат нотижорат ташкилоти байроқ, эмблема, вимпел ва бошқа рамзларга эга бўлиши мумкин.
8. Савол: Нодавлат нотижорат ташкилотлари рамзларидан фойдаланиш тартиби юзасидан маълумот берсангиз?
Жавоб: Нодавлат нотижорат ташкилотлари рамзлари жумладан, байроқлар ва вимпелларни кўтариш, эмблемаларни ва бошқа рамзларни ўрнатиш, шунингдек улардан фойдаланиш тартиби тегишли ННТ томонидан ННТ рамзи тўғрисидаги низомларда белгиланади.
9. Савол: ННТ алоҳида бўлинмаларини рамзларга эга бўлиши юзасидан тушунча берсангиз?
Жавоб: ННТнинг алоҳида бўлинмалари ўз фаолиятида бош ННТ рамзидан фойдаланади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР