Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида муҳтож оилаларга беғараз ёрдам берилмоқда

--- 06-июн, 13:499 889
Коронавирус пандемиясининг тарқалиши Чироқчи туманида ижтимоий ҳимоя дастурини янада кенгроқ ва тезкор шакллантириш заруратини юзага келтирди. Корхона ва ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар, саховатли кишилар ўз ҳудудларидаги кам таъминланган, имконияти чекланган ҳамда боқувчисини йўқотган оилалар, ёлғиз кексалар яшаётган хонадонларга бугун ҳар қачонгидан кўпроқ ташриф буюришмоқда. Аҳоли камбағал қатламининг яшаш шароитини фаровонлаштириш борасида ҳам муайян қадамлар ташланаётир. Саховатли инсонлар ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга беғараз ёрдам қўллари чўзилмоқда. 
—Эл бошига иш тушган кунларда камбағал оилаларга берилаётган бу эътибордан жуда-жуда мамнунмиз. Бугун менга бир бош қўй беришди,-дейди “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ойдин Дусмуродова. — Президентимизнинг мамлакатимизда камбағалликни тугатиш борасида олиб бораётган ташаббуслари беқиёс савобли иш. Уни оддий сўзларда ифодалаш қийин. У кишининг имконияти чекланган оилаларга кўрсатаётган бу каби мурувватли ишлари албатта тарих саҳифаларига битилажак.

Чироқчи туман ҳокимлиги Ахборот хизмати. 
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР