UZ RU
Menyu
» » ЧИРОҚЧИДА ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛДИ

ЧИРОҚЧИДА ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛДИ

Биргаликда енгамиз!
Бугунги кунда коронавирус инфекциясининг олдини олиш борасида республикамиз, хусусан, туманимизда ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
Эрта тонгдан туман кўчалари, савдо ўринлари, автомобиллар, жамоат транспортлари ҳарбийлар, туман Фавфулодда вазиятлар бўлими ҳамда Санитария-эпидемиалогия осойишталик марказининг 70дан зиёд махсус ишчи гуруҳлари томонидан ва махсус техникалар ёрдамида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.
Бунинг натижасида коронавирус пандемиясига қарши кураш самарадорлигига эришилмоқда. Шунингдек, туман ИИО ФМБ, Миллий гвардия туман бўлими, Санитария-эпидемиалогия осойишталик маркази ҳамда ҳарбийлардан иборат 218дан зиёд махсус ишчи гуруҳлар туман бўйлаб ташкил қилинган 13 та назорат постларида аҳоли саломатлиги учун хавфли вирусга қарши курашмоқдалар. 
Аҳоли яшаш пунктларидаги ҳар бир маҳалла, гузар, хонадон, бозор ва хизмат кўрсатиш муассасаларида оммавий дезинфекция ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, тарғибот гуруҳи ҳар бир объектни юқори сифатда дезинфекция қилиб, юртдошларимизга муҳим қоидаларни эслатишни ҳам унутгани йўқ.
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари ва Санитария-эпидемиалогия осойишталик маркази вакиллари ҳам бир лаҳза бўлса-да, тиним билгани йўқ. Дезинфекция ишлари кўлами ҳам борган сари кенгайиб бормоқда.
Инфекция тарқалишига қарши чора сифатида 9 июндан Чироқчи  туманига кириш ва чиқиш 
чекланди. Айни кунларда округ ҳамда Санитария-эпидемиалогия осойишталик марказининг  махсус ишлов бериш йиғма отрядлари туманда тождор вирусга қарши курашмоқда.  Округ ҳамда Санитария-эпидемиалогия осойишталик марказининг ишчи гуруҳи изоляция қилинган ҳудудни хавфли инфекциядан батамом тозалаш вазифасини бажармоқда.
Улар ҳам ҳудудларни дезинфекция қилиш, фуқаролар саломатлигини асраш борасида ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Савдо шохобчалари, бозорлар ва маҳаллаларда олиб борилаётган бу каби ишлар, албатта, ўз самарасини беради.
-Санитария-эпидемиялогик осойишталик маркази ходимлари ҳамда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбийлари томонидан  Чироқчи туманида аҳоли яшаш пунктлари,  ташкилот ва корхоналар, деҳқон бозори ҳамда ҳудудга кирган юк автомашиналари  бир сўз билан айтган туман бўйлаб белгиланган тартибда ҳар куни дезинфекция қилинмоқда, — дейди туман ИИО ФМБ бошлиғининг ҳуқубузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосари подполковник Нумон Раджабов
Азиз чироқчиликлар!
Барча ҳудудлар учун белгиланган карантин қоидаларига хусусан, ниқоб тақиш, жамоат жойларида масофа сақлаш, зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, карантин қоидаларига қатъий амал қилишни сўраб қоламиз. 
Уйда қолинг!

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив