Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига:

--- 12-июн, 12:179 1 285
#Биласизми

•   меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори;
•   базавий ҳисоблаш миқдори;
•   пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори жорий
 этилган.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори:

1,0 тариф коэффициенти бўйича Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси биринчи разряди бўйича ойлик тариф ставкасининг пулдаги ифодаси ҳисобланади;

меҳнат муносабатлари соҳасида лавозим маоши, устамалар, қўшимча ҳақ, гонорар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг бошқа турлари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган ушланмалар, илгари энг кам иш ҳақига нисбатан белгилаб қўйилган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда ҳамда оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланилади;

белгиланган меҳнат нормаларини тўлиқ бажарган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашнинг қуйи чегараси сифатида ташкилий-ҳуқуқий шакли ва меҳнат муносабатларидан қатъи назар барча иш берувчилар учун мажбурий ҳисобланади.

Базавий ҳисоблаш миқдори:

солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун бошқа тўловларнинг миқдорларини;

тадбиркорлик фаолиятининг муайян тури билан шуғулланиш учун патент, лицензия ва бошқа тўловларнинг қиймати, ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пулсиз шаклда тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозларнинг қиймати, юридик шахслар активларининг баланс қиймати, микрокредитлар ва лизинг, шунингдек, бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг чекланган миқдорини аниқлашда қўлланилади.

Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори:

пенсия таъминоти соҳасида пенсиялар, устамалар, қўшимча ҳақ ва компенсация тўловлари, шунингдек, ходимларнинг меҳнатда майиб бўлиши, касб касаллигига чалиниши ёки улар ўзлари меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда соғлиғининг бошқача тарзда шикастланиши сабабли етказилган зарарни қоплашда қўлланилади.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР