Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Таълим кредити олмоқчимисиз?

--- 15-июн, 10:199 1 346

Банклар томонидан олий таълим муассасаларининг кундузги бўлимларига тўлов-контракт асосида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган талабаларнинг ўқиши учун уларнинг ўзларига, ота-оналари ёки васийларига таълим кредитлари 
берилиши мумкин.

Таълим кредитлари талабалар учун бакалавриатга ўқишга қабул қилинганда 10 йилгача ва магистратурага ўқишга қабул қилинганда 5 йилгача бўлган муддатга берилади.

Банклар томонидан берилган таълим кредитлари бўйича:
чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганларга 

ноль фоиз ставкаси (фоизсиз кредит);

талабаларнинг қолган тоифаларига — 2020 йил 1 январдан бошлаб фоиз харажатларининг бир қисмини "Yoshlar kelajagimiz" жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилиш механизмидан фойдаланиш имконияти билан бозор ставкалари белгиланади.

Таълим кредити учун банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
• ариза;
• тўлов-контракт шартномаси (контракт);
• кредитни қайтаришнинг таъминланиши тўғрисида ҳужжат;
• имтиёзли таълим кредитлари олиш ҳуқуқига эга бўлган чин етимлар, "Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланганлар, болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлганлар, кам таъминланган оилалардан чиққанлар тегишли тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.

Қарз олувчи юқоридаги ҳужжатларни банкка тақдим этиш билан айни бир вақтда паспортини шахсан кўрсатади. Банк паспортдан ва тақдим этилган бошқа ҳужжатлардан зарур кўчирмалар ва нусхалар олишга ҳақлидир.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР