Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

14 ЯНВАРЬ ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ

--- 14-янв, 12:329 1 406
Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар!

Қадрли тантана қатнашчилари ҳамда Қуролли Кучларимиз фаҳрийлари!

Бу йилги байрам тадбирлари Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек, ташкилий ва сифат жиҳатдан энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Давлат мустақиллиги байрами даражасида ҳар бир ҳудудда, ҳар бир ҳарбий қисмларда алоҳида нишонланмоқда.
Дунёда шарафли касблар кўп, улар орасида энг шарафлиси ўз она Ватани ва халқининг тинчлиги учун хизмат қилишликдир.


Азиз туманлар!
Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ, тарихан қисқа давр мобайнида замонавий, пухта тайёрланган, ҳар томонлама мукаммал қуролланган миллий армиямизни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Натижада юртимиз хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилиш бўйича тактик ва стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир миллий армиямиз қарор топди.
Муддатли ҳарбий хизматни бир йил этиб белгиланганлиги, сафарбарлик чақируви резерви хизматининг жорий этилганлиги, чақирувнинг бир йилда бир марта ташкил қилинганлиги армиямизнинг жанговар тайёргарлигини кескин ошишига олиб келди.           
Офицерлар ва сержант кадрларни тайёрлаш ҳамда малакасини оширишнинг замонавий талабларга жавоб берадиган самарали тизими яратилди.
Хусусан, ҳарбий хизматни ўзининг касби, Ватан ва халқ олдидаги муқаддас бурчи деб билган ўғлонларимизни шарафлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш барчамиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан туманимизда, турли унутилмас спорт мусобақалари, турнирлар, учрашув ва маънавий-маърифий кечалар ўтказиб келинмоқда.
Шубҳасиз, бу тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлодни она-юртга садоқат, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.


Қадрли Ватанимиз ҳимоячилари !
Халқимизга муносиб ва хақли равишда фахрлана оладиган қуролли кучлар яратиш йўлида олиб борилаётган ишларингиз бардавом бўлсин.
Мана шу қутлуғ кунда Сизларни бугунги байрам билан чин дилдан самимий муборакбод этаман.


Шу муносабат билан барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик, хизматларингизда муваффақиятлар тилайман. Чегараларимиз дахлсиз, осмонимиз мусаффо бўлсин.


Яна бир бор байрамингиз билан, азиз Ватан ҳимоячилари!
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР