Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

137-мактабнинг филиали учун 2022 йилда 120 ўринли бино қурилади

--- 02-июл, 18:299 1 604

Facebook ижтимоий тармоғи ва EFFECT.UZ сайтида Чироқчи тумани Шўрқудуқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 137-сонли мактаб филиалининг кўриниши  бўйича эълон қилинган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.Чироқчи туманида бугунги кунда 188 та умумий ўрта таълим мактаблари фаолият кўрсатиб келмоқда.     2016-2020 йилларда Инвестиция   Дастури, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси,“Обод қишлоқ” Дастури асосида  тумандаги 3 та мактаб янгидан қурилди,  30   та мактаб реконструкция қилинди, 12  та мактаб    мукаммал таъмирдан чиқарилди.  Бу мактабларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, янги қиёфага эга бўлганлиги боис минглаб ёшларнинг замонавий билим олишларига йўл очилди.
Давлатимиз томонидан йил сайин мактабларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлашга эътибор кучайтирилиб, бу борадаги  ишларни тизимли амалга оширишга ҳуқуқий асослар яратилган ва шу асосда мактаблар учун ажратиладиган сармояларнинг ҳажми ҳам ошиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 ноябрдаги ПҚ-4537-сон қароридан келиб чиққан ҳолда, 2020- 2021-2022 йилларда умумий ўрта таълим муассасаларини “Замонавий мактаб” талаблари асосида қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг Манзилли Дастурига мувофиқ Чироқчи туманидаги 7-, 96-, 115-, 152-, 25-, 49-, 14-, 167-, 29-, 23-, 70-, 169-мактабларда қўшимча бинолар барпо этилади ҳамда капитал таъмирлаш ишлари  амалга ошириш кўзда тутилган. 
Жумладан, Шўрқудуқ қишлоғидаги  137-мактабнинг филиали учун  2022 йилда 120   ўринли бино қурилиши режалаштирилган. Айни пайтда 137-мактаб 425 нафар ўқувчини қамраб олган бўлса, шундан, 38 нафари муаллиф тилга олган мактаб филиалида билим олмоқда.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР