Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Қалқамаликларни қийнаб келаётган муаммо тез фурсатда ўз ечимини топади

murojaatlar 05-июл, 17:179 1 451


Чироқчидаги Қалқама шифохонаси 25 ўринли бўлиб, туман тиббиёт бирлашмаси филиали ҳисобланади. Ушбу объектнинг қурилиши 2019 йилда 1 миллиард 603 миллион сўмга баҳоланган эди.  Шундан қўшимча келишувларга асосан 692 миллион сўм режага киритилган. 2019 йилда “Маржона муҳандис” хусусий фирмаси  томонидан 692 миллион сўм олиб ишлатилган. Ушбу маблағ умумий сумманинг 42 фоизини ташкил қилади. Лекин бугунги кунгача 85 фоиз қурилиш таъмирлаш ишларини бажарилган. 



Бугун вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсунов ва “Ягона буюртмачи хизмати” инженеринг компанияси раҳбари Абдусалом Нормуминовлар Қалқама шифохонасига келиб, у ерда амалга оширилган ва оширилажак ишлар билан яқиндан танишди.  Д.Турсунов ва А.Нормуминовлар туман тиббиётининг мутасадди раҳбарлари билан шифохона ҳудудини айланар экан яқин бир ҳафта ичида тиббиёт муассасаси қурилиши тўла якунланиб, фойдаланишга топширилиши ҳақида маҳаллий аҳоли вакиллари билан суҳбатлашишди. 
Қурилиш ишлари тумандаги “Маржона муҳандис” хусусий фирмаси томонидан тез кунларда якунланиб, аҳолига сифатли ва тезкор тиббий хизмат кўрсата бошлайди. Бунинг учун қилишини зарур бўлган барча ишлар амалга оширилади. 




Мазкур муассаса, биносининг ташқи пардозлаш ишлари якунланган бўлиб, бинонинг ички қисмида пол, канализация, иссиқ сув, совуқ сув тизими, иситиш тизимини ўрнатиш ҳамда бино ичидаги эшик ва ромларни ўрнатиш билан қурилиш ишлари ниҳояланиб боради.- Биз халқимизга шифохонани тез кунларда фойдаланишга топширишга сўз берамиз, -дейди “Маржона муҳандис” хусусий фирмаси муҳандиси Жумақул Бекжонов.

Умид қиламизки, тез фурсатда Қалқамага шифохонанинг тантанали очилиш маросимига мазкур муаммони холисона ўрганган журналистлар ҳам ташриф буюришади.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР