Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Кам таъминланган оилаларга нафақа тўлаш тартиби ва миқдорини биласизми?

murojaatlar 07-июл, 18:069 1 035
Қуйидаги нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори  меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан (358 007 сўмдан) ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади.

14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа:
1 та болали оилага - 131 000 сўм;
2 та болали оилага - 217 000 сўм;
3 ва ундан ортиқ болали оилага - 304 000 сўм;

2 ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа - 434 000 сўм;

кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам - 326 000 сўмдан 653 000 сўмгача.

Оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик жами даромад, нафақа ёки моддий ёрдам олиш учун мурожаат қилинган ойдан олдинги охирги 3 ой учун ҳисоблаб чиқилган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосининг ўртача ойлик даромади суммасини оила таркибига киритиладиган оила аъзолари сонига бўлинган ҳолда аниқланади.

Нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг ўзини ўзи бошқариш органига мурожаат қилган ойнинг кейинги ойидан бошлаб тўланади. 



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР