Республикамизда хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида таҳсил олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июнда “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиши учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш тўғрисида 402-сонли қарори тасдиқланганди.
Бугунги кунда Чироқчи туманида ушбу қарор доирасида хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларига кириши учун ажратилган грант лойиҳаси доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шу кунга қадар туман ишчи гуруҳи томонидан ўрганиш учун 157 нафар хотин-қизлардан ҳужжатлар қабул қилинди. Улардан 15 нафари кам таъминланган оиланинг қизлари, 3 нафари чин етим, 50 нафари тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни ота-онаси вафот этган хотин-қизлар,17 нафари 14 ёшгача бўлган икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида яшаётганёлғиз аёл (эркаклар)нинг қизлари, 11 нафари шахсий уй-жойга эга бўлмаган,ижарада яшаётган оилаларнинг қизлари , 23 нафари ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ишсиз бўлган ва иш қидирувчи шахс сифатида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларида ҳисобда турган оилаларнинг қизлари, 37 нафари ногиронлиги бўлган фарзанди бор оилалардан чиққан хотин-қизлар.Ушбу имтиёз бакалавриатнинг кундузги таълим шакл бўйича ва фақат танланган биринчи йўналишга ўқишга кириш учун амал қилади.Тавсиянома эгалари тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорда балл тўплаши керак,етарли балл йиғганлар баллар кетма-кетлиги бўйича қўшимча 4 фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида талабаликка тавсия этилади.