Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Фавқулодда ҳолатни бартараф этиш шарт, унинг олдини олиш эса янада муҳимроқ

murojaatlar 08-июл, 19:489 1 598

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 23 июнь куни Қарши шаҳрида “Насаф Травел” меҳмонхонаси ёнида янгидан бунёд этилаётган 5 қаватли биносининг юк кўтарувчи темир-бетон конструкциялари қулаши натижасида бир нафар фуқаро ҳалок 
бўлган эди
Халқимизда касални даволагандан уни олдини олган афзал, деган нақл бор. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 12 нафар Фавқулодда вазиятлар туман бўлими ходимлари томонидан туманнинг Чоштепа маҳалласи Дам-2 массивида  "Қурилиш капитал таъмир монтаж" масъулияти чекланган жамияти қурилиш майдонида "Фавқулодда вазиятларни олдини олиш, қурилиш майдонида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ҳамда карантин талабларига амал қилиш" хусусида амалий ўқув-тактик машғулот бўлиб ўтди.
Ушбу фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилган профилактик тадбирга тизимда фаолият юритаётган 12 нафар Фавқулодда вазиятлар туман бўлими ходимлари, 38 нафар  "Қурилиш капитал таъмир монтаж"  МЧЖ ишчилари, 4 нафар туман Тиббиёт бирлашмаси  ходимлари жалб этилди.
- Шунингдек, тарғибот-ташвиқот ишларини кенг олиб бориш мақсадида 38  нусхада 2 хилдаги эслатма, йўриқнома ва буклетлар ишлаб чиқилиб, ишчи-ходимларга тарқатилди. Асосий мақсадимиз қурилиш объектларида техника хавфсизлиги, қурилиш меъёрий қоидаларига ва фавқулодда вазиятлар ҳамда ёнғин хавфсизлигини олдини олишга қаратилган. Қарши шаҳридаги қурилишда юз берган фожиа такрорланмаслиги учун фавқулодда ҳолатни бартараф этиш шарт, аммо унинг олдини олиш унданда муҳимроқ, шиори остида иш олиб боряпмиз, - дейди Шуҳрат Дўстқулов туман ФВБ бўлинма бошлиғи.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР