UZ RU
Menyu
» » Чироқчи ғалладан бўшаган майдонлар ёшларга ажратиб берилмоқда

Чироқчи ғалладан бўшаган майдонлар ёшларга ажратиб берилмоқда

Туман бўйлаб уюштирилаётган «Ҳоким ва ёшлар» учрашувларида Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев ёшлар вакиллари билан мулоқотда бўлиб, унда эртамиз эгаларининг жамиятда тутган ўрни ва ролини ошириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш каби масалалар муҳокамалар марказида бўлмоқда.
Ҳозирда Чироқчи туманида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган 44 минг 568 нафар ёшлар истиқомат қилади. Жорий йил бошида 4 минг 161 ишсиз ёш аниқланган бўлиб, йил давомида уларнинг қарийб 85 фоизини доимий иш билан банд қилиш бўйича манзилли режа ишлаб чиқилди. Жойларда сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида олиб борилаётган ишлар натижасида шу кунгача 2200 нафари ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди. Бугунги кунгача 209 нафар ёшларга ғалладан бўшаган ерлар ажратиб берилди. 
Айни мақсадда «Ҳар бир ёшга – бир гектар» лойиҳаси асосида ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз ёшларга фойдаланиш учун ажратиб берилмоқда.
Куни кеча ана шунда тадбирлар туманимизнинг "Дўстлик диёри", "Қизилчовра", "Жар", "Янгиқурилиш", "Амир Темур", "Мустақиллик" маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.
Учрашувда ёшлар томонидан эътиборли ва қизиқарли таклифлар, кутилмаган креатив лойиҳалар, тенгқурларини ташвишга солаётган муаммолар ўртага ташланаётир. Тадбирлар давомида ёшларни ўйлантираётган муаммоларга ечим изланмоқда, янги ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилаётир.

Ўктам Мухаммадиев,
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Чироқчи туман Кенгаши раиси.

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив