Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида “Нексия” ва “Ласетти” тўқнашди. Қурбон бор

murojaatlar 18-июл, 10:569 1 266

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани ҳудудида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси бир кишининг бевақт ўлимига сабаб бўлди, деб ёзади postda.uz нашри.
Маълум бўлишича, Қамаши туманидаги Гулобод қишлоғида яшаган, 1996 йилда туғилган О.Ш. бошқарувидаги “Нексия-2” русумли автомашина Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган А-378 Самарқанд–Ғузор йўлининг 94-километрида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи А.Қ. бошқарувида бўлган “Ласетти” билан тўқнашиб кетади.
Натижада “Нексия-2” автоуловида ёнғин чиқади ва ҳайдовчи Ш.О. оғир турдаги тан жароҳати олиб, воқеа жойида дунёдан кўз юмади.
“Ласетти” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси Қ.А. ва ушбу автомашина йўловчиси, Наманган вилоятининг Уйчи туманида яшовчи фуқаро И.Ҳ. тан жароҳати олгани боис шифохонага ётқизилади.
Чироқчи тумани ИИОФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР