UZ RU
Menyu
» » "Анъанага" айланган маданиятнинг энг жирканч кўриниши

"Анъанага" айланган маданиятнинг энг жирканч кўриниши


Келажакда шифокор бўлишни орзу қилиб юрган Асилахон ота-онасининг қистови билан ўн етти ёшида турмушга чиқди...

Халқимизда “Яхши қиз маҳалладан ортмайди” деган гап бор. Ҳақ рост сўзлар. 16 ёшида мактабни эндигина тамомлаш арафасида турган Асилага кўнгил қўйган маҳалласида 23 ёшни қаршилаган Сардор ота-онасини Асилаларникига совчиликка қўймай юборди. Яхши тагли-тугли оила билан қуда бўлишни ич-ичидан истаган Асиланинг ота-онаси совчиларни икки-уч келиб кетишидан сўнг ўз розиликларини беришди. Иши пишитган ота-онаси ўғлини қутлаб қавми-қариндош, маҳалла-куйни чақириб фотиҳа тўйни ҳам бошлаб юборишди...

Воқеалар ривожига ўтишдан олдин бир ривоятни ҳукмингизга ҳавола қилмоқчиман.
Бир одам уйланмоқчи бўлса, ўша аёлга назар солиши нафақат мумкин, балки мустаҳабдир. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Муғийра ибн Шуъба розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар: «Уйланмоқчи бўлиб, бир аёлга совчи қўйган эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Уни кўрдингми?» деб сўрадилар. Мен: «Йўқ», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сен уни кўргин, бу, албатта, ораларингизда яқинлик ҳосил қилади», дедилар...

Ҳа, уйланиш, турмуш қуриш, оила тебратиш энг мустаҳиб амаллардан биридир. Лекин бугун айрим ёшларимиз фотиҳа тўйидан кейин балки ундан ҳам олдин бир-бирларини обдон синовдан ўтказишиб, диний ва миллий урф-одатларимизни оёқ-ости қилиб, ниҳоят шаръий ва қонуний никоҳдан ўтаётганлигини инкор қила олмаймиз.
Асила ва Сардор ўртасидаги муҳаббат муносабатлари ҳам шундай тус олганлигини оилабошилари кеч тушунишди. Бир йил икки ёш фотиҳа билан яшаши, тунги ишқий муносабатлар ёш йигит-қизнинг ёшлик шижоати уларга никоҳсиз муҳаббат мевасини туҳфа этди. Хўш мазкур вазиятни юзага келишига нима сабаб  бўлди?  Бу  ҳолат туманимизнинг маълум бир ҳудудларида маҳаллий аҳоли ўртасида "анъанага" айланган маданиятнинг энг жирканч ва чиркин наъмунасидир. Аввало, ушбу вазиятни яратиб беришда ёши катталар ота-оналар асосий айибдордир. Бу ёшларимизнинг оилага бўлган муносабатини тубдан ўзгартирибгина қолмай, балки эрта турмуш ва ёш оилаларнинг бузилишига олиб келмоқда,- дейди Рисолат Номозова.

Маҳаллада икки ёш орасидаги муносабатлар гап бўла бошлагач, оилабошилар ҳам ғимирлаб қолди. Бу вазиятдан хабар топган туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи  Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси, туман ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги бўйича маслаҳатчиси Р.Номозова ва туман Халқ таъмлими бўлими вакиллари муаммога ечим топиш мақсадида икки оилабошилари билан учрашишди. Олиб борилган тушунтириш ишлридан сўнг икки ёшнинг никоҳ тўйларини карантин талаблари асосида ўтказиш хусусида келишиб олинди. Мазкур вазиятни юзаган келтирган омиллар таҳлил қилиниб икки оилабошиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди... бу нимани ҳам ўзгартиради. Фақат оила моддий зарар кўради. Давлат ва миллат учун эса бу катта юқотишлар даврини бошлаб беришини қачон тушуниб етамиз. Уйлаб хулоса чиқаринг замондош...

Бир ўйлаб кўринг, ҳозирки кунларда бокира қизларимизнинг ҳаёти бузилиб, алданиб турли йўлларга кириб кетаётгани  ва бунинг оқибатида оилалар жабр кўраётгани  ҳақида ешитаяпмиз, кўраямиз баъзида гувоҳи ҳам бўлиб қолаяпмиз. Нега эди, оқ-ювуб, оқ тараб вояга етказган дилбандларимиз ҳаётининг янги саҳифасини  бу каби миллийлигимизга ёт бўлган ва айни “оммавий маданият” тусини олаётган ғайриодатий омиллар қурбони бўлишига йўл қўйиб берсак...

Бугун мамлакатимизда қизларнинг билим олиб, жамиятга керакли инсон бўлиб вояга етиши йўлида барча зарур шароит яратилган. Айниқса, ўқув масканларида ташкил этилган "Ораста қизлар" тўгараклари бўлғуси оналарни ҳаётга тайёрлаш, эрта турмуш қуришнинг олдини олиш, уларнинг тиббий маданиятини оширишда муҳим роль ўйнамоқда. Афсуски, юқоридаги каби ҳолатлар ҳали-ҳамон бизни тарк этганича йўқ. Ва жабрдийдалар ҳам учраб турибди.

Б.Халилов,
Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси масъул котиби.

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив