UZ RU
Menyu
» » Чироқчи туман ҳокими бозорлардаги нарх-наво билан танишди

Чироқчи туман ҳокими бозорлардаги нарх-наво билан танишди



Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда жорий этилган карантин чекловлари жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилиши ҳақида қарор қабул қилди. Карантин чекловлари амал қиладиган даврда жамоат жойларида, кўча, майдон ва маҳаллаларда уч кишидан ортиқ тўпланмаслик, қатъий ижтимоий масофани сақлаш (2 метр), тиббий ниқоблар ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш сингари қоидалар белгилаб қўйилди.

- Туманимизда етарли даражада захира мавжуд, хавотир ёки ваҳимага тушишга ҳеч қандай асос йўқ. Аммо кўпга келган бу балога қарши ҳаммамиз биргаликда, бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз лозим, деди туман ҳокими Х.Жураев.Бугунги кунда аҳоли ўртасида тасдиқланмаган хабарлар тарқатиб, жамоатчиликда ваҳима ўйғотишга ҳаракат қилмоқда. Бозорларимизда эса, баъзи бир “олғир” сотувчилар томонидан шундай ташвишли кунларда вазиятдан фойдаланиб, мўмай пул ишлаб топишни мақсад қилган сотувчилар ҳам учраб турибди.
Мана шундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида масъуллар томонидан туман марказий деҳқон озиқ-овқат бозори сотувчилари билан тушунтириш ишлари мунтазам олиб борилмоқда.Хусусан, бугун, туманимиз раҳбари Х.Жураев бошчилигидаги сектор раҳбарлари ва туман ишчи гуруҳи деҳқон бозорини кўздан кечиришди. Кўрик давомида сотувчилар билан яқиндан суҳбат ўтказилди.
- Бугун Сизу биздан ҳам вазминлик, бирдамлик, мавжуд ҳолатни реал баҳолай олиш ва мутахассислар тавсиясига қатъий риоя қилиш талаб этилмоқда. Энг асосийси шундай синовли дамларда бир юртнинг – бир осмоннинг фарзанлари эканлигимизни унутмайлик. Ишончим комилки, ушбу синовли дамлар бутун ўзбек халқини янада бирлаштиришга хизмат қилади, деди туман ҳокими Хуррам Жураев бозорда фуқаролар билан суҳбатда.
Бугунги кунда Туман ҳокимлиги туман ИИБ, прокуратура ва туман солиқ инпекцияси билан ҳамкорликда аҳолининг асосий истеъмол маҳсулотлари бўлган гўшт, картошка, сабзи, пиёзнинг туман бозорларида ўз нархида сотилиши бўйича назорат тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Нарх-наволар харидорлар талабидан келиб чиқиб шакллантирилмоқда, асоссиз ўсишнинг, сифатсиз ва қалбаки маҳсулотлар сотилишининг олдини олиш чоралари кўриляпти.
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив