Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчи тумани Кенгаши сессиясида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

murojaatlar 27-авг, 14:329 948
Бугун Халқ депутатлари Чироқчи туман Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хайитов, қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва мутасадди раҳбарлар иштирок этди.

Сессия аввалида туманда коронавирус пандемияси билан боғлиқ умумий вазият, пандемия даврида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш аҳволи, эпидемиологик вазиятни барқарор сақлаш борасида ишларни кучайтириш билан боғлиқ вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Сессияда туманда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди.

Сессияда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов мамлакатимизда эҳтиёжмандларга ижтимоий ёрдам кўрсатишнинг кенг қамровли механизми изчиллик билан йўлга қўйилаётганлиги, лекин хоҳлаймизми йўқми ҳозирча ушбу механизм етарлича мослашувчан ва максимал даражада шаффоф бўла олмаётганини таъкидлаб ўтди. Хусусан, айрим объектив ва субъектив омиллар бутун тизим самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Қолаверса, «Темир дафтар»га киритиш учун оилаларни адолатли танлаш масаласи ҳам очиқ қолмоқда. Демак, ижтимоий ёрдамнинг бутун тақсимотида ошкоралик ва шаффофликни таъминлаш ўз-ўзидан кун тартибига
чиқмоқда.
Шу боис яқин истиқболда «Ягона ижтимоий реестр» дастурининг тўлиқ ишга туширилиши бу борада вужудга келаётган турли тушунмовчиликларни бартараф этади. Чунки ушбу тизим инсон омилини сезиларли даражада камайтиради. Ижтимоий ёрдамни тақсимлашдаги коррупция ҳолатларини имкон қадар бартараф этади, - деди Спикер ўринбосари.

Сессия давомида умумтаълим мактабларининг янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, пандемия шароитида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, ҳудудларда ичимлик сувини яхшилаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларнинг олдини олиш, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари
тингланди.
Сессияда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, маҳалла раислари, тадбиркорлар ҳам кун тартибидаги масалалар юзасидан ўзларининг фикр ва таклифларини билдиришди.
Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул
қилинди.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР