Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида Вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирокида пахта терими бўйича семинар ташкил қилинди

murojaatlar 03-сен, 14:539 1 079
Жорий йилда пахта хомашёси етиштирувчи фермер хўжаликлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, уруғлик чигит, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ўз вақтида дала бошига етказилиб берилганлиги, сувдан оқилона фойдаланилганлиги, деҳқону-фермерларимизнинг фидокорона меҳнатлари эвазига далаларда мўл ҳосил тўпланишига эришилди. Галдаги асосий вазифа фидокорона меҳнат ҳамда катта харажат эвазига етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддатларда ва сифатли йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этишдан иборат. 

2020 йил пахта йиғим терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида Чироқчи  туманда 228  та терим отрядлари шакллантирилди. 

Етиштирилган пахта хосилини нес нобуд қилмасдан, сифатли,  уюшқоқлик билан териб олиш мақсадида отряд раҳбарлари ва ўтган мавсумда алоҳида намуна кўрсатган теримчилар учун Чироқчи пахта тозалаш АЖда семинар ўтказилди. 

Шу билан биргаликда, терим отрядларида теримчиларга иссиқ овқат, чой ва бошқа қулайликлар ташкил этиш, уларнинг узоқ масофада жойлашган далага бориб-келишлари ҳамда бошқа далага ўтишлари учун техникалар бириктирилиши лозим. Терилган пахта пулини ҳар куни ёки ҳар 5 кунда ҳисоб-китоб қилиниши, илғор теримчиларни моддий рағбатлантирилиши, уларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун шарт-шароитларни яратилиши иш унумдорлигини ошириб, йиғим-терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш таъминланади, - дейди вилоят ҳокими З.Мирзаев. - Жорий йил ғалла ҳосилидан чироқчиликлар юқори натижани қўлга киритишди. Насиб қилса паҳта ҳосилидан ҳам шундай натижани қайд этишига ишонаман. Бунинг учун ҳамжиҳатликда албатта карантин қоидаларига амал қилган ҳолда мавсумни талофатларсиз кўтаринки рухда ўтказишимиз керак.

Семинарда вилоят ҳокими З.Мирзаев, туман ҳокими Х.Жураев ва сектор раҳбарлари ҳамда қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилот, корхона ва фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этдилар.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР