Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИДА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

murojaatlar 24-сен, 18:379 1 256


Бугун жорий йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан мутасадди ташкилотлар устидан қатъий назоратни таъминлаш бўйича Қашқадарё вилоятига бириктирилган Республика ишчи гуруҳи Чироқчи туманида бўлди.

Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва қоррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Чўллиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳига туман ҳокимлиги вакиллари ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман маркази раҳбари Абдулла Сафаровлар ҳамрохлик қилишди. Республика ишчи гуруҳи аъзолари дастлаб туманимизнинг Ҳамид Олимжон массивидаги "Болсувор кўрки" фермер хўжалиги пахта майдонида теримчилар билан учрашишди. 
- Бу йил юртимизда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига йўл қўйилганда жиноий жавобгарликка тортиш ваколати берилган.-деди Олий Мажлис Сенатининг вилоятдаги ишчи гуруҳи раҳбари Шухрат Чуллиев. – Ишчи гуруҳ мавсум давомида вилоятда бўлиб, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик, теримчиларга яратилган меҳнат шароитлари, санитария, маиший ва бошқа қулайликлар, меҳнат ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнат ҳуқуқи ва муҳофазасининг таъминланиши бўйича жамоатчилик назоратини амалга оширади.


Шунингдек, ишчи гуруҳи аъзолари туманнинг Салим Жўраев ва Пахтакор массивларида терим ташкил этилган фермер хўжаликлари пахта майдонларида ҳам отряд раҳбарлари ва теримчилар ҳамда фермер хўжалиги раҳбарлари билан очиқ ва самимий мулоқот қилишди. 

Урашувларда теримчиларга мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва терим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, теримчилар ва фермер хўжаликлари ўртасида тузиладиган меҳнат шартномалари мазмуни ва меҳнатга ҳақ тўлаш, пандемия шароитида теримчилар хавфсизлигини таъминлаш каби масалалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР