Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчи туманида эрта турмушни олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

murojaatlar 24-ноя, 13:189 1 232
Куни кеча Чироқчи туман ҳокимлиги ва туман халқ таълими бўлими ҳамкорлигида 17-сонли умумтаълим мактабида “Эрта турмушнинг салбий оқибатлари” мавзусида мактабнинг педагогик жамоаси ҳамда 9-10- ва 11-синф қизлари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда вилоят ҳокими маслаҳатчиси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари Комила Каромова, вилоят ҳокимлиги мутахасиси Шохиста Бегимқулова, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Гулсора Сулаймоновалар иштирок этди. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бош мутахасиси Наргиза Хушвақтова маълум қилди.
Маълумки, мамлакатимизда оилага муқаддас даргоҳ сифатида қаралади. Сабаби, унда умуминсоний ва миллий қадрият муносабатлари шаклланади.
Ана шу оиланинг энг асосий вазифаларидан бири – инсониятнинг занжирини соғлом ва иқтидорли авлодлар билан улаб боришдан иборат. Соғлом турмушни издан чиқарадиган, ирсий касалликларга сабабчи бўладиган салбий омиллардан яна бири яқин қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳдир.
Маълумки, ақли заиф, кар-соқов ва бошқа жисмоний нуқсонлар билан туғиладиган болалар асосан яқин қариндошлар ўртасидаги оилаларда кузатилади.
Шунинг учун ёшлар ўртасидаги эрта никоҳ ҳамда яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш мақсадида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш керак.
Ўтказилган тадбирда шу каби масалалар бўйича суҳбатлар ўтказилди.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР