Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев Конституция қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан туман аҳлини табриклади.

murojaatlar 08-дек, 10:219 1 571
Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев Конституция қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан туман аҳлини табриклади.

Ассалому алайкум, азиз дўстлар!

Аввало, Сизларни улуғ айём – мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллик байрами билан самимий муборакбод этман.

Барчамиз учун муқаддас саналган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси шу юрт, ушбу заминда яшаётган ҳар бир инсон учун ўзгача фахр-ифтихор ва юксак ғурур билан нишонланадиган табаррук айём ҳисобланади.

Конституциямиз, мана, йигирма саккиз йилдирки, юртимизда озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилиб келмоқда. Айни пайтда биз асосий қонунимиз талабларини тўлиқ амалга ошириш борасида ҳали олдимизда улкан вазифалар турганини яхши тушунамиз. Яъни, халқимиз ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини амалда таъминлаш бўйича ҳали кўп иш қилишимиз керак.

Энг аввало, одамларимиз ислоҳотлар самарасини келажакда эмас, балки бугун ўз ҳаётида ҳис этишлари зарур. 

Конституциямиз – асосий қонунимиз қабул қилиниши билан биз Ўзбекистон келажагини, тараққиёт йўлида дадил илдамлаётган давлатимизнинг чуқур мазмуни, маъно ва моҳиятини, сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, гуманитар ва маънавий тараққиётнинг, юртимиз қиёфасини, унинг халқаро ҳамжамиятдаги ўрни ва нуфузини тубдан ўзгартириб юборган мамлакатимизни ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг пировард мақсадларини аниқ-равшан белгилаб бермоқда. Ўтган даврда ижро этувчи ҳокимиятни демократлаштириш ишлари ҳам изчил олиб борилди. Ҳукуматнинг вазифа ва ваколатлар доираси кенгайтирилиб, парламент олдида ҳисоб бериш даражаси ва масъулияти кучайтирилди. Бу Конституциянинг 7-моддасида мустаҳкамланган "Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир" деган улуғвор ғоянинг амалий ифодаси, десак, ҳар томонлама тўғри бўлади.

Шу билан бирга, ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга экани, тўғрисидаги конституциявий нормаларни амалда таъминлаш бўйича зарур чоралар кўрилди. Албатта, бу қоидани ҳаётга тўлиқ татбиқ этиш, биринчи навбатда, судларнинг чинакам мустақиллиги, уларнинг адолатли фаолият юритиши билан чамбарчас боғлиқ. 

Ҳақиқатдан ҳам бугун мустақил юртимизда, шу жумладан, туманимизда олиб борилаётган кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ижобий ўзгариш ва янгиланишлар, ободонлаштириш ишлари бош Қомусимиз бераётган улкан имкониятлар асосида амалга оширилмоқда.

Сиз азизларни Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, фарзандлар, набиралар бахт-у камолини кўришни тилайман. 
 
Туманимизда истиқомат қилаётган 420 минг нафардан зиёд аҳолимиз, хусусан меҳнат фахрийлари, нуроний отахон-у онахонларнинг дуолари ижобат бўлсин. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.

Яратганнинг ўзи юртимизни бало-қазолардан асрасин, эзгу ишларимизда доимо мададкор бўлсин! 

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР