Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида булдуруқ ҳодисаси содир бўлмоқда

murojaatlar 03-янв, 15:209 1 297
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида булдуруқ ҳодисаси содир бўлмоқда
Шу кунларда Сурхондарёнинг шимолий туманларида ҳамда Қашқадарёнинг тоғли ҳудудларида ўта қалин туман тушиши ва совуқ ҳарорат кузатилмоқда. Дарахт ва симёғочлар оппоқ қорга бурканган.

Гуёки, туни билан ҳаммаёқда қор ёғиб чиққандай. Аслида табиатнинг бу ҳодисаси булдуруқ (изморос) дейилади.

Булдуруқ қалин туман сабаб кўринувчанликнинг 50 метргача чекланганида ҳамда ҳароратнинг 0 даражадан паст бўлганида кузатилади.  

Намликка ўта тўйинган ҳаво таркибидаги сув кристаллашиб дарахт шохлари ва симёғочларга ёпишиб қолади. Яъни қиров атрофни қор каби қамраб олади.

Булдуруқнинг совуғи жуда кучли бўлгани учун ўзбек халқида "Бир булдуруқ уч қорга татийди" деган мақол бор.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР