Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

2021 йил чироқчилик ёшлар ҳаётида янги даврни бошлаб беради

yangiliklar 11-янв, 22:019 836
2021 йил чироқчилик ёшлар ҳаётида янги даврни бошлаб беради. "Чироқчи туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш чора-тадбрлари дастури” қизиқарли лойиҳаларга бой бўлади.

Чироқчи тумани ҳокими Хуррам Жураев: "Ҳафтанинг ҳар душанба куни туманда 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш чора-тадбрлари дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиши ўтказилади.” 

Бугун Чироқчи туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида туман ҳокими Хуррам Жураев бошчилигида тумандаги корхона ташкилот ва муассасалар раҳбарлари  иштирок этган тадбирда асосий эътибор туманда жорий йил давомида ёшлар билан ишлаш бўйича ташкил этиладиган бир қатор лойиҳалар юзасидан атрофлича маълумот берилди.

Қайд этилганидек, “Чироқчи туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш чора-тадбрлари дастури” ишлаб чиқилган бўлиб, унинг доирасида бир қатор амалий шилар, ижтиомий тадбирлар туман бўйлаб ўтказилмоқда. Хусусан, “Ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш фаолиятини ташкил этиш бўйича барча маҳаллаларда “Муваффақиятга эришиш сирлари”, “Сектор раҳбари ва ёшлар”, ёш тадбиркорлар учун “Имконият”, ёшларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган “Ёшлар: 1+1” каби лойиҳалар, “Замонавий маркетинг”, “Каръера” маҳорат дарслари ҳамда тумандаги барча маҳаллаларда соҳа раҳбарлари билан учрашувлар қилинади.

Тумандаги маҳаллаларда “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмакалари” ўтказилиши белгиланган бўлиб, унда 3 мингдан зиёд ёшлар жалб этилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, ёшларни мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш учун қулай шароитлар яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади. Бунинг учун ёшларни турли музей, театр, тарихий ва диққатга сазовор жойларга саёҳатлар уюштирилади. Ҳудудларда маданият, санъат ва адабиёт соҳасида танлов, фестивал, викторина ва интелектуал ўйинлар, чекка жойлардаги ёшлар учун маданий тадбирлар ва маҳорат дарслари ўтказилади.   

Тадбирлар давомида мутахассислар томонидан ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Бу борада тумандаги Ёшлар коворкинг марказида бир қатор йўналиш бўйича ўқув-семинарлар, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси амалга оширилади.
 

Йиғилишда “Чироқчи туманида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш чора-тадбрлари дастури” доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан масъуллар томонидан таклифлар билдирилди
 
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР