Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчида 8 йилдан бери қонуний никоҳдан ўтмаган оилага никоҳ гувоҳномаси топширилди

yangiliklar 10-фев, 15:039 765
Чироқчида 8 йилдан бери қонуний никоҳдан ўтмаган оилага никоҳ гувоҳномаси топширилди
Бугун туманнинг Додиқ маҳалласида 8 йил бирга яшаб қонуний никоҳдан ўтмаган, шунингдек бир фарзандига ҳам гувоҳнома ололмаган ижтимоий ҳимояга муҳтож I гуруҳ ногиронлари Суҳроб Хушвақтов ҳамда Мақсуда Сориевалар оиласига 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан никоҳ гувоҳномаси топширилди.

Рашана исмли қизалоғи ҳам туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлди, деб хабар бермоқда туман Адлия бўлими бошлиғи Ўткир Жабборов.
«Оила – муқаддас. Унда келажагимиз давомчилари бўлган фарзандларимиз улғайиб, камол топади, – деди Чироқчи тумани 1-сонли ФҲДЁ бўлими мудири Озода Жумаева уларга гувоҳномаларни топширар эканман. – Ўз вақтида олинмаган ҳужжатлар турли муаммоларга сабаб бўлиши ва бу хатони тўғрилаш учун баъзан йиллар керак. Энди ҳар қандай ҳужжатни ўз вақтида олишга ўрганинг. Бугундан бошлаб Сиз мустақил Ўзбекистонимиз фуқаролари сафида, мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшасизлар».

Ушбу ажоиб ҳис-ҳаяжонга бой бўлган дақиқаларни Zo`rTV ва  MY5 телеканали ижодкорлари видеокамера тасмасига муҳирлашди. Қувончдан қалблари ҳис-ҳаяжонга тўлган оила соҳиблари ва жажжи қизалоқларига туман ФҲДЁ бўлими томонидан эсдалик ва озиқ-овқат маҳсулотлари совғалари топширилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР