Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчилик нуронийлар Самарқандни зиёрат қилди

yangiliklar 18-апр, 17:579 827


Чироқчи туман ҳокимлиги ташаббуси туман марказидан олис 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда умргузоронлик қилаётган бир гуруҳ меҳнат фахрийлари Самарқандда бўлиб, кўҳна шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини кўздан кечирди, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилди.

“Ички туризм ривожига қаратилган талаблар туфайли юртимиз бўйлаб саёҳат қилиш учун ажойиб имкониятлар вужудга келди, – дейди Маҳалла хайрия жамоат фонди Чироқчи тумани бошқаруви раиси Шоназар Жовлиев. – Биз ушбу имкониятлардан фойдаланиб, вилоятимизнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилиб чиқдик. Мана, 26 нафар меҳнат фахрийси билан шаҳри азим Самарқандга келдик. Бизни бу ерда яхши кутиб олишди, саёҳатимиз мазмунли ўтиши учун барча шароитлар яратиб берилди.”

Мамлакатимизда ички туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда, бу борада махсус дастур ҳам ишлаб чиқилган. Натижада кўплаб корхона ва муассасалар, жамоат ташкилотлари юртимизнинг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишиш мақсадида саёҳатлар уюштиришга киришди. Айни кунларда Самарқанднинг қайси ёдгорлигига борманг республикамизнинг барча ҳудудларидан келган зиёратчиларни учратасиз. 

✍️Умар Жулбулов,
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР