Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги – муҳим вазифа

--- 19-янв, 14:129 2 247


 
 Айни кунларда тумандаги таълим муассасалари директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, Ёшлар иттифоқининг таълим муассасаларидаги етакчилари, диншуносликка оид фанлар ўқитувчиларининг диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олишга қаратилган билимини ошириш бўйича ўқув-семинарлар бўлиб ўтмоқда.
 
 Туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилаётган тадбирларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарастлик, турли маънавий таҳдидларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётир.
 
 Хардури маҳалласида ўтказилган шундай тадбирда ёшлар таълим-тарбиясига масъул мутахассисларнинг диний экстремизм, терроризм, ақидапарастлик, миссионерлик сингари бузғунчи ғоялар олдини олишга қаратилган билим ва кўникмаси яна мустаҳкамланди. Тадбирларда мавзуга доир расмлар кўргазмасида ёт иллатлар ва уларнинг домига тушган кимсаларнинг тинчлик ва фаровонликка рахна солувчи қиёфаси акс этди.
 
 
– Муқаддас ислом динини ниқоб қилиб турли ғаразли мақсадларни амалга оширишга уриниш ҳаракатлари содир бўлаётганидан кўз юмиб бўлмайди, – дейди Хардури маҳалла фуқаролар йиғини раиси Умар Норқулов
. – Ақидапараст, экстремист, террорчилар жирканч қиёфасини турли кўринишларда намоён қилиб, қонунга хилоф хатти-ҳаракати билан жамиятимиздаги барқарорликка салбий таъсир кўрсатишга уринмоқда. Биз тарғибот тадбирларида аҳолини бундай таҳдидлардан огоҳ этмоқдамиз. Мустақил фикрлайдиган, соғлом дунёқараш ва мустаҳкам иродага эга шахсларни тарбиялаш, ёшлар қалби ва онгида соғлом турмуш тарзи, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини шакллантириш орқалигина бузғунчи ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни ҳосил қилиш мумкин.

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР