Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Чироқчи туманида ички йўллар таъмирланади

--- 19-янв, 16:569 1 545

Бироқ бу йўллар яроқсиз ҳолга келса, қиш ва баҳорнинг қор-ёмғирлари натижасида лойгарчиликлар, кўлмак сувлар аҳолининг оворагарчилигига сабаб бўлса, барчада бирдек ташвиш уйғотади.

Туманимизда юзага келган ҳақиқий ҳолат ва унинг ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, аҳоли эҳтиёжларига мувофиқ йўл тармоғи ҳолатини сифат жиҳатидан ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда, туман Ободонлаштириш бошқармаси ва Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси Ишчи гуруҳи томонидан тумандаги ички йўллар ҳолати бўйича ўрганишлар олиб борилди. Айниқса, Сарсон, Қучқорбулоқ, Олтиндала, Олтинбошоқ, Чорвадор, Трарағай, Нов, Говхона, Қирғиз, Ўртавуз, Пастсарқамиш, Ғаллачи, Кўктош, Пастқорақия, Суфи, Оқчова, Мойлижар, Ғаллакор, Уймовут, Оқолтин, Зарбдор, Янгидам, Қаҳрамон, Оққудуқ, Давтош, Дам, Халқабод, Чоштепа, Намансарой, Айритом, Ободон, Бахористон, Буйрачи, Дашққизилчовра Лангар, Утамайли қишлоқларидаги аҳоли билан ўтказилган учрашувларда ҳудуддаги ички йўллар кўп йиллардан буён таъмирланмасдан келинаётганлиги маълум бўлди.

Маҳаллалардаги таъмирталаб йўллардаги муаммолар бартараф этилмоқда. Хусусан, ҳашар йўли орқали Буйрачи, Сарсон, Қучқорбулоқ, қишлоқларида қайта таъмирланмоқда. “Обод қишлоқ” дастури доирасида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари натижасида ички йўллар янгидан асфальтланиб, аҳоли ихтиёрига топширилмоқда.

- Ўнқир-чўнқирлар машиналарнинг ҳаракатланишида, айниқса, қиш ва баҳор ойларида болаларимизнинг мактабга боришида қийинчилик туғдирарди. Қурувчиларнинг меҳнати билан йўлимиз қайта таъмирланди. Бу эса аҳолимизнинг кайфиятини кўтармоқда, - дейди “Олмазор” маҳалласида яшовчи фуқаро Хусниддин Рўзиқулов.

Юртимиз қишлоқларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан бугун халқимиз мамнун. Дахлдорлик ҳисси ошиб бормоқда. 


М.Сайфиев. 

Туман Ободонлаштиш бошқарма бошлиғи                                                  

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР