Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Маҳаллалар ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш — кечиктириб бўлмайдиган масала

--- 20-янв, 16:509 1 336

Бугун туман Маданият ва аҳоли дам олиш маркази мажлислар залида Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши, Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси, Маънавият ва маърифат маркази, Имом-хатиблар, Ёшлар иттифоқи, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда маҳалла нуроний отахонлари иштирокида “Оила ва маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этишда жамоат ва давлат ташкилотлари ҳамкорлиги” мавзуида  йиғилиш ўтказилди.


Мазкур тадбирда маҳаллалар мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаол қатнашаётгани, фуқаролик жамиятининг муҳим бўғини сифатида нуфузи тобора ошиб, аҳолининг энг яқин кўмакчисига айланиб бораётгани, шунингдек, маҳалла ва оилалар билан боғлиқ тезликда ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар мавжудлиги алоҳида таъкидланди. Бу эса ушбу масалаларга алоқадор бўлган барча давлат ва жамоат ташкилотлари кучини бирлаштиришни тақозо этди.

Нега айрим оилаларда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик йўқолиб, ўзаро муносабатларга манфаат, тама қўшилаётир? Нега ўз боласининг тарбиясига лоқайд ота-оналар кўпайиб бораётганига индамай қараб турибмиз?! Ахир, Ватан келажаги — фарзандлар тарбияси, камолига боғлиқ эмасми дейди, -туман бош имом-хатиби Бекзод Нарқулов.

Бизда азалдан ота адолатли фикри, ҳақ сўзи, ибрати билан оиланинг устуни, виждони бўлиб келган. Бежиз халқимиз  “Ота рози — худо рози” демаган. Бугун айрим оилаларда оталар ўрни, ҳикмати сезилмаяпти. Оилавий муносабатларда маънавий-ахлоқий мувозанатнинг бузилаётгани, оилавий ажрашишлар, жиноятлар, мулкий можаролар кўпайиб бораётгани ҳаммамизни ташвишлантиради.


Маҳаллалар ва оилаларда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, турли иллатларга барҳам бериш, оилавий ажрашишлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш ва бошқа долзарб масалаларда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни кучайтиришга йўналтирилгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир.

Йиғилишда маҳаллаларда маънавий-маърифий тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича жамоат ташкилотларининг Ҳамкорлик дастуритасдиқланди.

Хусусан, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш мақсадида “Кўринг, ҳавас қилинг, ибрат олинг!” мавзуида давра суҳбатлари ўтказилиши, суд ва ФҲДЁ органи биноларида “Оила бурчаклари”ни ташкил этилиши. Хотин-қизлар иштирокида турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши белгилаб олинди.

Ўз навбатида, дастурда аҳолининг маънавий тушунчаларини бойитиш, миллий-ахлоқий ва ҳуқуқий тарбиясини, бой адабий меросимизга бўлган меҳрини шакллантиришда маҳалла институтининг ролини янада ошириш, хусусан, тўй ва бошқа оилавий маросимларни ихчам ва камхарж ўтказиш масаласига жиддий эътибор қаратилган. 

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР