Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Кўкдалада Мотамсаро она ҳайкали атрофи ободонлаштирилмоқда

--- 07-апр, 10:239 1 274
Кўкдала қўрғонида бунёд этилган Хотира майдонида  ўтганларни хотирлаш, ёши улуғ инсонларни эъзозлаб, ҳурмат бажо келтириш учун мўжазгина боғ яратиш ишлари давом этмоқда.
Бу ерда Мотамсаро она ҳайкали ўрнатилган. Айни кунларда 2-сонли Болалар ўсмирлар спорт мактаби мураббийлар жамоаси мактаб директори Нурулло Тўлаганов бошчилигида турли манзарали дарахт ва анвойи гуллар билан майдон атрофини ободонлаштиришмоқда.

Бундай муқаддас масканларни кўпайтириш, асраб-авайлаш борасида амалга ошираётган ишларимиз аждодларимиз хотирасига чексиз эҳтиромнинг  ёрқин ифодасидир, деди Нурулло Тўлаганов. Бугунги тинч, осойишта ҳаётимиз йўлида жонини қурбон қилган ота-боболаримиз билан ғурурланиш, уларнинг муборак номларини доимо ёдда тутиш барчамизнинг фарзандлик бурчимиздир. 
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР