Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Туман ахборот ресурс маркази 36 минг китоб фонига эга

--- 10-фев, 20:119 1 175

– Сўнги  йилларда барча соҳада амалга оширилаётган янгиланишлар кутубхоналарнинг ҳам жамиятимиздаги маънавий ислоҳотларда, аҳоли тафаккурини юксалтиришдаги ўрни ва ролини ошираётир, – дейди туман Ахборот кутубхона маркази мудири Орзигул Хайдарова. – Давр мазкур муассасаларнинг ишини замонавий асосда ташкил этиш, турли тоифадаги фойдаланувчиларга хизмат кўрсатишнинг янги шакл ва усулларини, кутубхона фаолиятининг замонавий йўналиш ҳамда воситаларини излаб топишни тақозо этмоқда. Барча ҳудудларда ахборот-ресурс марказларининг ташкил этилгани аҳоли, айниқса, ёшларнинг илмий, интеллектуал ва касбий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
 Замонавий технологиялар билан жиҳозланган ахборот-ресурс марказлари аҳолига хизмат кўрсатиш билан бирга, ўқувчиларда китобга бўлган меҳрни янада кучайтириш мақсадида ўз ҳудудидаги умумтаълим мактабларида ташкил этилган кутубхоналар билан ҳамкорликда фаолият юритмоқда. Хусусан, туман Ахборот кутубхона маркази мудири О.Хайдарова бугун 2-, 4- ҳамда 6-ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ўқитувчи ва ўқувчилар билан учрашди. Самимий рухда кечган очиқ мулоқотда кутбхона хизматидан фойдаланиш у ерда яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз борди.

Шунингдек, учрашувда  мактабда кутубхона фондини доимий равишда янгилаш ва тўлдириб бориш, илмий-маърифий, бадиий адабиётлар билан бойитиш, ўқувчиларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш борасида  фикр алмашилди. Бу саъй-ҳаракатлар самарасида кутубхона ёш авлод диди, тафаккури ва ички оламини юксалтиришга хизмат қиладиган, халқимизнинг фидокорона меҳнати, маънавий-руҳий дунёси, баркамол авлод тарбиясидаги эзгу интилишларини теран бадиий акс эттирадиган адабиётлар билан тўлдирилади.


 
 

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР