UZ RU
Menyu
» » » Кўкдалада эртапишар тарвуз илк ҳосили нишонаси

Кўкдалада эртапишар тарвуз илк ҳосили нишонаси


Чироқчи тумани Кўкдала кенгликларига яқиндагина плёнка остига экилган тарвуз-қовунлар илк ҳосили билан бободеҳқонларни хушнуд қилди десак янглишмаган бўламиз 

Туманнинг Кўкдала ҳудудида оқар сув кам. Ястаниб ётган бепоён кенгликлар, унумдор тупроқ эса ўзи катта ҳазина. Ҳозирги кунда кўкдалаликлар ана шу ерлардан унумли фойдаланиб, эрта пишувчи тарвуз етиштиришмоқда. Жорий йилда "Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳаси асосида эса кўкдалалик ёшлар бандлиги таъминланди. 

Бу полиз маҳсулотининг таъми, шакли ва сифати жуда яхшилиги билан ажралиб туради. 100-120 метр чуқурликдан сув чиқариб, экин-тикин қилишнинг ўзи осон эмас. Кўкдалаликлар эса буни уддалаяпти. Етиштирилаётган тарвуз экологик тоза, соғлиқ учун жуда фойдали. Чунки бу ерда умуман минерал ўғит ишлатилмайди.

Шу жиҳатдан айтиш жоизки, Кўкдаланинг тупроғи, иқлими ва суви тарвуз етиштириш учун жуда қулай. Бундан ташқари, шу ерда тер тўкиб ишлаётган соҳибкорлар меҳнатининг самараси ҳам бу.

Кўкдала аҳолиси эса плёнка остида эртапишар тарвуз етиштиришнинг ҳадисини олган. Тарвуз май ойининг бошидаёқ пишиб етилади. Чертиб, танлаб олаверинг, дейди- туман ҳокими ўринбосари Маъруф Пирназаров.

Кўкдалада омилкор деҳқонлар сафи тобора кенгайиб бормоқда. Шу боис, бу ҳудуд полиз, мева ва сабзавот маҳсулотлари етиштиришда вилоятдагина эмас, мамлакатимизда ҳам муносиб ўринга эга. Айниқса, бу ерларда плёнка остида эртаги тарвўз етиштириш борасида ўзига хос тажриба мавжуд.
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив