Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Аҳоли гавжум жойларда фитобарлар ташкил этилади

--- 11-апр, 12:009 1 232
Қарор билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг марказий аппаратида Доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш бўлими негизида Доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш бошқармаси ташкил этилди.

Шунингдек, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида “Ўзбекистон доривор ўсимликлари” кичик инновацион корхонаси ташкил этилади.

Ушбу корхонанинг асосий вазифаларидан бири доривор ўсимликларнинг намунавий кластерини ташкил этиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобланади.

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мактаб ва ОТМларда фитобарлар ташкил этилади.

2020 йилнинг 1 июнидан бошлаб босқичма-босқич барча вазирлик ва идораларда, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳамда маҳаллий аэропортларда, барча турдаги автовокзал, темир йўл вокзалларида, бозорлар, санаторий-курорт муассасаларида ҳамда бошқа аҳоли гавжум жойларда фитобарлар ташкил этилади.

Тадбиркорлар томонидан давлат муассасаларида фитобарлар ташкил этилганда, давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови 50 фоизга камайтирилган ҳолда ҳисобланади.

❗️Бунда, фитобарлар вендинг автоматлари орқали ташкил қилинган ҳолларда, давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари ҳисобланмайди.



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР