Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Пиёда ҳаётингни хавфга қўйма

--- 14-май, 20:539 1 029
Бугунги кунда туманимизда республика вилоятлари ва туманларини боғлаб турувчи, минтақа ва республика аҳамиятига эга бўлган йўлларда автоуловлар жуда ҳам серқатнов. Шу сабабли айниқса катта йўллардан пиёдалар ўз жонларини хавф остига қўйиб, йўлларнинг қатнов қисмидан кесиб ўтадилар. Буни эса катта йўлларда пиёдалар иштирокидаги ЙТҲ сонининг йилдан йилга ошиб бораётганлиги ҳам кўрсатиб турибди”, - дейди туман ИИО ФМБ ЙҲХБ бошлиғи Актам Тожиев. Шуларни инобатга олган ҳолда туманимиз марказида туман ЙҲХБ инспекторлари томонидан "Пиёда ҳаётингни хавфга қўйма" шиори остида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Хусусан, бугун ЙПХ инспекторлари туман марказида Мустақиллик шоҳ кўчасида пиёдалар иштирокида содир этилаётган йўл қоидаларини олдини олишга қаратилган рейд тадбирини ўтказишди. Олиб борилган рейд давомида серқатнов йўл қатнов қисмининг турли нуқталаридан ўтаётган пиёдаларни ЙҲХБ инспекторлари саволга тутишди. Кимдир шошаётганлигини баҳона қилса, яна кимдир бошқа важларни келтиришни қойиллатишди. Ахир йўлнинг белгиланган қисмидан ўтиш пиёданинг ўзи ва саломатлиги учун муҳимку. Афсуски баъзида қоидаларга эътибор бермаслик ниҳоясида турли кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлади. Йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёдалар туман ЙҲХБ маъмурий амалиёт инспектори Сарвар Асқаров томонидан тўхтатилиб, ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР