Одамлар дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бинобарин, айни шу тамойил асосида кўрилаётган чора-тадбирлар, кейинги тўрт-беш йил ичида қишлоғу овулларгача, хонадонларгача кириб бормоқда.
Президентимиз томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, аҳоли билан ишлашда давлат фуқаролик хизматчиларидан энди кабинетда, компьютер қаршисида ўтириб, иш олиб борувчи ходим эмас, балки юксак муомала маданиятига эга, фуқаролар билан юқори савияда ишлай оладиган тажрибаси етарли, аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатларига малакали жавоб бера оладиган етук мутахассис бўлишини тақозо этмоқда.
Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш — устувор вазифаларидан биридир.Чироқчи туманида аҳоли мурожаатлари билан ишлашда яна бир лойиҳа ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
Туман марказидан олис қўшни Самарқанд вилояти билан чегарадош "Бешбулоқ" маҳалласининг Лолабулоқ қишлоғида туман ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида корхона, ташкилот раҳбарлари қишлоқ аҳолиси хонадонларида тунаб қолишди.

🔥Жорий йилнинг 26 ноябрь куни кечги соат 18:00 да Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида корхона, ташкилот раҳбарлари туман марказидан олис Самарқанд вилояти билан чегарадош Лолабулоқ қишлоғида жам бўлишди. Баланд қир-адирликлар устида гулҳан атрофида маҳаллий аҳоли вакиллари ва туман раҳбарлари қурган суҳбат давомида қишлоқдаги мавжуд муаммолар аҳоли томонидан бирма-бир эътироф этилиб, мутасадди раҳбарлар ён дафтарига қайд этилди.
Тунги соат 23:00 гача давом этган гулҳан атрофидаги суҳбат, мушоира ва маҳаллий санъаткорларнинг чиқишлари қишлоқ аҳолисига манзур бўлди. Кеча якунлангач мутасадди раҳбарлар тунни ўтказиш учун аҳоли хонадонларига йўл олишди. Эрталабки нонуштани аҳоли хонадонларида ўтказган раҳбарлар тонги соат 07:00 дан бошлаб қишлоқдаги муаммоларни ўрганишни бошлади.
Ички йўлларни таъмирлаш, электр таъминоти, аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи сингари муаммолар раҳбарлар томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида аниқланган бўлса, аҳолининг тиббий хизматга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида қишлоқда тиббий пункт ташкил этиш, пурвуқор тоғлар бағрида ястаниб ётган қир-адирларга дарахт кўчатларини экиш каби ташаббуслар аҳоли вакиллари томонидан ўртага ташланди.
Қишлоқда шу куннинг ўзида ички йўлларни таъмирлашга киришилган бўлса, 76-сонли мактаб ёнида "Ҳоким ва ёшлар боғи"га тамал тоши қўйилди. Боғда мевали дарахт кўчатларини туман раҳбарлари ва маҳаллий аҳоли вакиллари ерга қадашди.
Сўлим табиат, оддий инсонлар хонадони меҳмони бўлган туман раҳбарларининг Лолабулоқ қишлоғида олиб борган ўрганишлари натижасида ечимини кутаётган муаммоларга ечим изланди.

Шунингдек, Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев нуроний отахону-онахонлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг хонадонига совға-саломлар билан кириб борди.
Ўрганишлар давомида туман марказидан олис қишлоқ аҳолиси учун Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмасининг малакали шикорлари томонидан тиббий кўрик ҳам ташкил этилди.

Бугунги кунда Чироқчи тумани ҳокимлиги томонидан фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, аҳолининг муаммоларини тинглаш ва жойида узил-кесил ҳал қилиш мақсадида бевосита аҳоли яшаш пунктларида, маҳаллаларда учрашувлар ташкил қилинмоқда. "Олис қишлоқ хонадонларида тунаб, аҳоли муаммоларига ечим топамиз" лойиҳаси ўз ишини давом эттиради.