Чироқчи туманида бўлиб ўтган қишлоқ хўжалиги ходимлари куни тантаналарида бобо деҳқонларнинг, туман аҳлининг меҳнати яна бир бор улуғланди.
Халқимизнинг энг яхши фазилатлари хусусида гап кетганда, ота-боболаримизнинг меҳнаткашлиги ва миришкорлиги, ер илми ҳадисини олганликлари алоҳида эътироф этилиши бежиз эмас.
Айнан қишлоқ хўжалиги соҳасида Чироқчида ўзига хос тажриба мактаби яратилган бўлиб, деҳқончиликнинг муҳим қадрият ва анъаналари асрлар мобайнида авлоддан-авлодга ўтиб сайқалланиб келмоқда.
Бугунги кунда туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспорт қилишида ҳаётга татбиқ этилаётган янги-янги ташаббуслар, машаққатли ва шарафли меҳнат мужассамдир.
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги тармоқлари истиқболини таъминлаш, хусусан, пахта ва ғалладан юқори самарадорликка эришиш борасида сифат жиҳатдан янги босқичга қадам қўйди. Туман деҳқонлари ҳам баракали ҳосил етиштириш мақсадида йил бўйи самарали меҳнат қилди.
Ўз навбатида ризқ-рўзимиз манбаи бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи уста бободеҳқонларимизга юксак ҳурмат кўрсатиш, ҳамиша сидқидилдан қилинган меҳнатларини эъзозлаш халқимизнинг энг эзгу фазилатлари сирасига киради.
Сана муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирлари дастлаб, соҳа ходимларини туман Маданият марказига жам қилди. Байрам муносабати билан барча фермер хўжаликлари раҳбарлари, ушбу ютуқларга эришишда фаол қатнашган бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги ходимлари, меҳнат фахрийлари туман ҳокимлиги ва кластер томонидан қимматбаҳо совғалар ҳамда юқори хосилдорликка эришган соҳа вакиллари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг кўкрак нишони ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Шундан сўнг, байрам тантаналари "Шоҳсарой" кошонасига кўчди. Тадбирда қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнати яна бир бор эътироф этилди. Туман ҳокими Нодир Эркаев барча қишлоқ хўжалиги ходимлари ва йиғилганларни байрам билан қутлади.
“Ҳосил байрами” тадбирида халқимиз суйган санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури, ёш ижодкорлар томонидан ижро этилган бадиий чиқишлар қатнашчиларига хуш кайфият бағишлади.