Одамлар дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бинобарин, айни шу тамойил асосида кўрилаётган чора-тадбирлар, кейинги тўрт-беш йил ичида қишлоғу-хонадонларгача кириб бормоқда.
Хусусан, Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев раҳбарлигида туман маҳаллалари бўйлаб ўтказилаётган фуқаролар қабули давомида аҳолидан келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал қилишга қаратилган амалий ишлар туман бўйлаб давом этмоқда.
Туман раҳбари бошчилигида ўтказилган қабуллар давомида туманнинг "Паканди" маҳалласида истиқомат қилаётган Раъно Туйчиева, "Бўронжуз" маҳалласилик Ойимхол Тураева, "Истиқлол" маҳалласида яшаётган Шокир Сафаров, "Галабек" маҳалласида истиқомат қилаётган Баҳодир Марқаев, "Қаҳрамон" маҳалласилик Норпия Бекмирзаева, Мунаввар Аллаевалар ҳамда "Янгиқишлоқ" маҳалласилик Дилбар Шомуродова, Хуршида Бекмуродова ва Зуҳра Норовалар уй-жойларнинг том қисмини ёпиш учун имконияти етмаётганлиги ва шифер олишда ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ўз ечимини топди.
Туман ҳокимининг топшириғига асосан юқоридаги маҳаллаларда яшовчи ижтимоий химояга мухтож фуқароларга уйларининг том қисмини ёпиш учун 389 та шифер етказиб берилди. Чироқчида халқ билан мулоқот аҳолининг турмуш шароитларини, фуқароларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш, уларга қийинчилик туғдираётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш чораларини кўриш, давлат ва жамоат ташкилотларида турли лавозимларда ишлаётган шахсларнинг аҳоли олдидаги ҳисобдорлигини таъминлаш борасида аниқ амалий ишлар қилинмоқда, бунга тумандошларимиз яқиндан гувоҳ бўлишаётгани эътиборга молик.