Бугун туманнинг "Ал-Азиз" базимгоҳида "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати юртимиз тинчлиги осойишталиги посбонлари учун байрам дастури ташкил этилди.
Байрам тадбирида туман ҳокими Нодир Эркаев ҳарбий хизматчиларга ўз табригини йўллаш баробарида Президентимизнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан йўллаган байрам табригини ҳам ўқиб эшиттирди.

- "Бугунги шонли айёмда мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлидаги фидокорона хизматларингиз учун барчангизга ўз номимдан, бутун халқимиз номидан чуқур миннатдорлик билдираман."Ватанпарварлик ҳисси, аввало буюк тарихимиздан, аждодлар жасоратидан озиқланади”, - дея давлатимиз раҳбари сўзларини иқтибос қилди, туман ҳокими Нодир Эркаев.
Байрам тадбири давомида бир гуруҳ ватан ҳимоячиларига туман ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида сектор раҳбарлари томонидан қимматбаҳо совғалар тантанали топширилди.
Хушовоз хонандалар томонидан Ватанни улуғловчи шеърлар ва куй-қўшиқлар ҳамда рақслар байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.