Халқ орасига кириб бориш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, дарду-ташвишларини тинглаш, оғирини енгил, мушкулини осон қилиш – фуқароларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев, Президентнинг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Фахриддин Жумаев ҳамда Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида сектор ҳамда мутасадди идоралар раҳбарлари Президентнинг Чироқчи туманидаги Халқ қабулхонасида аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида оммавий сайёр қабул ўтказди.
Оммавий қабулни Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев очиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ёрқин самараларини бераётганини таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев оммавий қабулда фуқаролар томонидан кўтарилаётган ҳар бир мурожаат тегишли тартибда қонуний ҳал этилишини, ушбу оммавий сайёр қабулдан кўзланган асосий мақсад – аҳолини қийнаётган мауаммоларни бартараф этишдан иборат эканини алоҳида қайд этди.
Қабулда Чироқчи ва Кўкдала туманлари фуқаролари томонидан асосан соғлиқни сақлаш, ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг иккинчи ярим йиллик контракт шарномасида кўрсатилган маблағни тўлаб бериш сингари масалалар юзасидан мурожаат тингланди.

Оммавий қабулда 20 нафар фуқаронинг 22 та масала бўйича мурожаати тингланди. Уларнинг 20 таси жойида ҳал этилган бўлса, 2 нафар фуқаронинг муаммо ва таклифлари белгиланган муддатларда ижобий ҳал этилиши юзасидан тегишли идора ва ташкилот раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ижро муддати белгиланди ҳамда қатъий назоратга олинди.
— Ҳуқуқшунос бўлишни болалигимдан орзу қилардим. Шу орзунинг ортидан эргашиб, Самарқанд Давлат Унверситетининг юриспруденция факультетига ўқишга кирдим, — дейди туманнинг "Мустақиллик" маҳалласида яшовчи Абдулазиз Эштухтаров. — Аммо контракт пулини тўлаш бироз оғирлик қилди. Бугун сайёр қабулга келиб, иккинчи ярим йиллик ўқишим контракт шартномасини тўлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эдим, шу ернинг ўзида мурожаатим ҳал бўлди, 5 миллион 500 минг сўм миқдоридаги қолган контракт пулимни тўлаб берадиган бўлди.

Халқ давлат идораларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак. Бугун бу фикр шунчаки баландпарвоз гап эмас, давлат органлари олдига қўйилган энг асосий талаблардан бири, халқ билан мулоқот қилишнинг бош ғоясига айланди. Раҳбарлар ҳам, аҳоли ҳам бунга ўрганди.
...Чироқчи туманининг "Болсувор" маҳалласида яшовчи Юлдуз Абдуназарованинг турмуш ўртоғи оилабоши Худойберди Норбоевнинг жигари хасталаниб қолдию, дунё кўзига тор кўрина бошлади. Нима қилсин, даволаниши учун керакли маблағи, даромади йўқ. Топгани икки боласи ва рўзғоридан ортмайди.

Айни чоғда бундай мурожаатлар эшитиляпти, эътиборсиз қолмаяпти. Маблағ масаласида ҳам бугун маҳаллий ҳокимликларда имконият бор, фақат ҳомийларга таяниб қолмаган, бюджетнинг орттириб бажарилган қисмидан депутатлар фикрини инобатга олиб, ҳудуд ва аҳоли манфаати учун фойдаланиш мумкин. Айниқса, аҳоли саломатлиги, ижтимоий ҳимояси учун ажратилаётган маблағ салмоғи йил сайин ошиб бормоқда.
Қабулда Юлдуз Абдуназарованинг мурожаати дарҳол назоратга олинди. Турмуш ўртоғи Худойберди Норбоевни хорижда даволатиши ва операцияси учун ҳокимлик томонидан 20 миллион сўм пул маблағ ажратиладиган бўлди.
Тадбир сўнгида мутасадди идоралар раҳбарлари аҳолини қийнаётган муаммоларни маҳаллабай тизими асосида жойига чиқиб ўрганиш ишлари туманда давом эттирилиши, мавжуд камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилиши алоҳида таъкидлаб ўтишди.
Асадулла Насруллаев,
Президентнинг Чироқчи туманидаги Халқ қабулхонаси мудири.
Президентнинг Чироқчи туманидаги Халқ қабулхонаси мудири.