Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Жарда янги тикувчилик цехи иш бошлади

yangiliklar 27-апр, 16:049 56
Чироқчи туманининг 2-сектор ҳудудидаги “Жар” маҳалласида тадбиркор Нурбек Маҳмудов томонидан лойиҳа қиймати 1 млрд 500 млн сўм бўлган тикувчилик цехи фаолияти йўлга қўйилди.  
Ўтган 2022 йилда Нурбек Маҳмудов раҳбарлигидаги "Ахматов Нур" хусусий корхонаси туманнинг "Обод" маҳалласида 15 ўринли тикувчилик цехи фаолиятини йўлга қўйган (https://t.me/chiroqchi_press/18267) эди. Орадан бир йил ўтиб тадбиркор фаолиятини яна кенгайтиришга ва янги иш ўринлари яратишга эришди. Аниқроғи, тадбиркор 1 млрд ўз маблағи ҳамда 500 млн банк кредити эвазига 100 ўринли "Жар" маҳалласида тикувчилик цехи фаолиятини йўлга қўйди.

Бугун тикувчилик цехида, иш бошлаган ишчиларни қувончлари чексиз. Ушбу тикувчилик  цехининг ишга  туширилиши қишлоқдаги тикувчилик  касбига қизиққан  хотин-қизларнинг орзуларини ушалишига ёрдам берди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Июнь 2023    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР