Президентимиз томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, аҳоли билан ишлашда давлат фуқаролик хизматчиларидан энди кабинетда, компьютер қаршисида ўтириб, иш олиб борувчи ходим эмас, балки юксак муомала маданиятига эга, фуқаролар билан юқори савияда ишлай оладиган тажрибаси етарли, аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатларига малакали жавоб бера оладиган етук мутахассис бўлишини тақозо этмоқда.
Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бугун туманнинг "Янгиобод" маҳалласида истиқомат қилаётган фуқаролар муаммоларини маҳаллабай, хонадонбай тамойили асосида манзилли ўрганди.
Фуқаролар муаммоларини тинглаш ва уларга ечим топиш учун жой ва манзил талаб этилмайди. Раҳбар ва фуқаронинг учрашуви аҳоли хонадонлари, маҳалла кўчаларида бўлиб ўтди. Туман ҳокимининг маҳалла кўчалари бўйлаб яёв юриб, аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиш жараёни ноанъанавий тарзда давом этди.
Маҳалла масъуллари билан тик оёқда маҳалладаги мавжуд муаммоларни муҳокама қилган туман ҳокими Нодир Эркаевнинг фуқаролар билан учрашувлари кутилмаган вазиятларга бой бўлди. Имконияти чекланган нуроний отахон билан стулда ўттириб мулоқот қилган туман раҳбари бошқа бир фуқаро билан эса кутилмаган вазиятда суҳбат қилишига тўғри келди. Ҳатто, маҳаллага ҳоким келганлигини эшитган болажонлар туман раҳбари билан суратга тушишга ҳам улгуришди.
Бугунги аҳоли муаммоларини ўрганиш шу тарзда ўтди. Мақсад одамларнинг муаммосига ечим топиш, уларга яқиндан ёрдам беришдир.