Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

ЧИРОҚЧИДА ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ИНВЕСТОРЛАРИ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ РЕЖАЛАШТИРМОҚДА

yangiliklar 17-май, 21:089 238
Туркия давлатидаги етакчи компаниялардан бири дунёнинг 60 дан ошиқ давлатларида фаолият олиб бораётган "Girişim Elektrik" компанияси қайта тикланадиган энергия лойиҳалари, айниқса қуёш ва шамол электр стансиялари ускуналари ишлаб чиқариш ва лойиҳаларни амалга оширувчи компаниядир.Давлат раҳбарининг "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорида ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш орқали республика ҳудудларида энергия тақчиллиги қопланишини таъминлаш, бу борадаги ишларни комплекс ташкил этиш ҳамда инвесторлар учун қулай шароитлар ва рағбатлантириш механизмлари жорий этилиши белгиланган. 
Бугун Чироқчи туман ҳокими Нодир Эркаев "Girişim Elektrik" компанияси  вакили Kilimci Erkan билан учрашди. Қардош турк инвестори ва туман ҳокими ўртасида бўлган музокаралар давомида Чироқчи туманида қайта тикланувчи электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш хусусида сўз борди. Музокаралар давом этмоқда.Келгусида туманда "Girişim Elektrik" компанияси ва "Dubai deira" масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида яшил энегия ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.Шунингдек, музокара давомида инвесторлар туманда терини чуқур қайта ишлаш корхонаси ташкил этиш ва тайёр чарим пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини ҳам амалга ошириш режаси борлигини қайд этишди.Музокаралар давомида туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари Тоир Саттров туманнинг саноат ва иқтисодий ҳамда туризм имкониятлари хусусида инвесторларга лойиҳалар тақдимоти билан таништирди.
Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР