Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш — устувор вазифаларидан биридир

yangiliklar / murojaatlar 09-июн, 10:389 211
Одамлар дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Бинобарин, айни шу тамойил асосида кўрилаётган чора-тадбирлар, кейинги тўрт-беш йил ичида қишлоғу, хонадонларгача кириб бормоқда. 
Бугун туман ҳокими Нодир Эркаев туман марказидан олис "Фаровон келажак" маҳалласида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож оила хонадонига бир ойлик озиқ-овқат маҳсулотлари билан кириб борди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилабоши Мухтор Хидиров болалигида бахтсиз ҳодиса сабаб оёқларни куйдириб олган эди. Йиллар ўтиб, Мухторнинг оёғидаги эски яралар эсканлаб, уни безовта қила бошлади. Давомий оғриқлар унинг оёқларини кесишга ва ҳаракатланиш имкониятини йўқолишига олиб келди... Энди, Мухторнинг яна оёққа туриши учун протез оёқлар керак.

Мухторнинг бошдан ўтказган кечинмаларини тинглаган туман ҳокими Нодир Эркаев бугун юртимизда имконияти чекланган фуқароларга берилаётган эътибор ва ғамхўрликлар ҳақида сўзлаб, Мухтор Хидиров ва унинг оиласига ёрдам беришини таъкидлади.  

Оила дастурхони бошида туман раҳбари тиббиёт бирлашмаси бошлиғига қўнғироқ қилиб, Мухтор Хидировга протез оёқлар олиб бериш тўғрисида ҳамда саломатлигини назоратга олиш хусусида тегишли топшириқлар берди. Шунингдек, оила учун янги уй-жой қуриш мақсадида ўринбосарига қўнғироқ қилиб, тегишли кўрсатмалар берди.

Маҳаллада хонадонбай юриш тамойили асосида олиб борилган ўрганишлар давомида, яна бир ҳимояга муҳтож оила хонадонида бўлган туман раҳбари оиланинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишиб, уларнинг муаммоларини тинглади. Ўрганишлар якунида эса уй-жой қуриш олдида турган оилага қурилиш материаллари ёрдам қилинадиган бўлди.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР