Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

yangiliklar 03-июн, 17:309 452
Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бошчилигида мутасадди ташкилот вакиллари бугун туманнинг "Янгиқурилиш"  ва "Истиқлол" маҳаллаларидан ўтувчи 4Р 84 автомобил йўли ёқасида жойлашган тадбиркорлик объектлари фаолиятини ўрганди.
Тадбиркорлик объектлари фаолияти билан яқиндан танишган туман ҳокими юртимизда тадбиркорларга берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва солиқларни ўз вақтида тўлаш тўғрисида тадбиркорлага ўзининг тавсияларини берди. 

Назорат тадбирлари давомида Ишчи гуруҳ вакиллари давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият олиб бораётган фуқароларни тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш ва солиқ тизимида бўлаётган янгиликлар ва солиқ қонунчилиги тўғрисида уларга батафсил маълумотлар 
беришди.

Ўтказилган назорат тадбирлари давомида берилган топшириқлар юзасидан тегишли ташкилотлар назорат олиб бориши айтиб ўтилди. Ўз ўрнида тадбиркорлик объектлари фаолиятини бошлаши янги иш ўринлари яратишга ва аҳоли бандлигини таъминлашга замин яратади. 


O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Март 2026    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
INTERAKTIV XIZMATLAR