Ишонч телефони:

+99 875 562 30 09

ТОМЧИЛАТИБ СУҒОРИШ – ТЕЖАМКОРЛИК ОМИЛИ

yangiliklar 30-май, 09:009 145
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада жадал ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича Чироқчи туманидаги қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан амалий тадбирлар олиб борилаяпти. Замонавий сув тежовчи ускуналарни келтириш ва ўрнатиш тадбирлари “Омад старт” ва "Infinite Construction" МЧЖлар томонидан амалга оширилмоқда.
Бу йилги мавсумда туманимизда қарийиб 500 гектар пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш режалаштирилмоқда. 

Бугун эрта тонгдан туман ҳокими Нодир Эркаев иштирокида туманнинг Ўзбекистон ва Пахтакор ҳудудларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилишни мақсад қилган фермер хўжаликлари ҳамда "Infinite Construction" МЧЖ ўртасида тузилган шартномалар асосида олиб борилаётган ишлар 
муҳокама қилинди. 

Чироқчи тумани шароитида сув тежовчи технологияларни, шу жумладан  томчилатиб суғориш тизимларини амалиётга жорий қилинишини кенгайтиришга кўмаклашиш хусусидаги учрашувлар туман бўйлаб ўтказилмоқда.

✍️Эркин Жўраев,
Туман Қишлоқ хўжалиги бўлим бошлиғи.




Ўхшаш янгиликлар

Янгиликларга обуна бўлинг

Бизнинг хабарномамизга обуна бўлиш учун қуйидаги электрон почта манзилингизни киритинг

Биз ижтимоий тармоқларда
Календарь
«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР