Ёшлар муаммоларини ўрганиш ҳар бир даврнинг энг муҳим масаласи сифатида қаралиб келинган ва бу жараён бугун ўзининг янги ривожланиш даврини бошидан ўтказмоқда.
Айниқса, ёшлар бандлиги ва бу орқали уларнинг даромад топишларини таъминлаш борасида сўнгги йилларда давлатимиз томонидан қатор амалий чоралар олиб борилмоқда. Аммо, бу борада талай муаммолар ҳам борки, уларни ҳал этиш бўйича масъул идора вакилларининг жонбозлиги ва ватанпарварлиги бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир.
Шу маънода айни кунларда Чироқчи туманида мутасадди раҳбарлар томонидан ёшларнинг муаммолари тизимли ўрганилмоқда. Бугун туман ҳокими Нодир Эркаев 1-сектор ҳудудидаги "Уйшун" маҳалласида ёшлар ва уларнинг вакиллари билан юзма-юз мулоқот қилди.
Мулоқот чоғида ёшларнинг муаммолари, эҳтиёжлари ва шарт-шароитлари тингланиб, уларни қийнаётган муаммоларга ечим изланмоқда.