Чироқчи туманидаги "Чоршанба" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида замонавий сув иншооти қурилади. Ушбу ижтимоий лойиҳани амалга ошириш учун 3 миллиард 700 миллион сўм маблағ сарфланди.
Бугун туман ҳокими Нодир Эркаев ва "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ раҳбари Хуршид Усмоновлар "Асл Турон қурувчи" қурилиш ташкилоти томонидан бошланиши режалаштирилаётган сув иншоотининг қурилиш лойиҳа ҳужжатлари билан яқиндан танишди.
Иншоот маҳаллада яшовчи икки минг нафар зиёд аҳолининг тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини беради. Бунинг учун ўн беш километрга яқин масофага қувурлар тортилади, сув иншооти биноси қурилиб, у об-ҳаётни фильтрлаб берувчи замонавий ускуналар билан жиҳозланади.