Юртбошимиз томонидан илгари сурилган фуқароларнинг мурожаатлари билан тизимли ишлаш, муаммоларини ижобий ҳал этиш тўғрисидаги тамойиллари бўйича Чироқчида сезиларли ишлар олиб борилмоқда.
Бугун вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Исроил Ҳимматов Чироқчи туманида фуқаролар мурожаатларини тинглади. Туман марказидаги Маданият тўйхонасида ўтказилган сайёр қабулда Халқ қабулхонаси мудири Асадулла Насруллаев, туман ИИБ бошлиғи полковник Актамали Бешимқулов, туман Солиқ инспекцияси бошлиғи Ғанишер Караманов, туман прокурори ўринбосари Нажмиддин Мавлияновлар бошчилигида мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этишди.
Қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаётган саволлар билан вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари И. Ҳимматовга мурожаат қилишди. Фуқароларнинг мурожаатлари мутасадди раҳбарлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, жавоблар берилди.
Қабулда иштирок этган фуқароларнинг 29 нафаридан турли масалалардаги 32 та мурожаатлар қабул қилинган бўлса, шундан 6 та мурожаатга шу жойнинг ўзида ечим топилди. 5 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Шунингдек, қабул давомида 6 нафар фуқароларга ўзини-ўзи банд қилиши, оиласига даромад олиб кириши мақсадида асбоб-ускуналар тарқатилди, - деб хабар берди А.Хуррамов капитан 3-сектор раҳбари ёрдамчиси.