Ishonch telefoni:

+99 875 562 30 09

Чироқчи туманида ўн бир нафар маҳкум муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилинди

yangiliklar 07-июл, 13:549 213
Чироқчи тумани Ички ишлар бошқармаси Пробация гуруҳи томонидан киритилган, суд ҳукми билан жазо ўтаётган 11 нафар маҳкумларнинг жазосини муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги тақдимномалари Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси Ашурали Ташев ҳамда Чироқчи тумани прокурори ёрдамчиси 3 даражали юрист А.Чуллиев ва туман ИИБ Пробация бўлинмаси бошлиғи  майор Н.Усановлар иштирокида суд биносида очиқ суд тартибида кўриб чиқилди.
Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди томонидан ўтказилган очиқ суд мажлиси давомида 11 нафар маҳкумларга нисбатан халқимизга хос инсонпарварлик тамойиллари амалда қўлланилиб, жазони ўташ тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 11 нафар жазо ўтаётган маҳкумлар ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли озод қилинди. Шунингдек, сайёр очиқ суд мажлиси давомида маҳкумларнинг турли саволларига суд раиси Ашурали Ташев ва туман прокурори ёрдамчиси А.Чуллиев ва ИИБ Пробация бўлинмаси бошлиғи  майор Н.Усановлар батафсил жавоблар беришди.

Кечиримлилик, бағрикенглик халқимизга хос фазилат. Давлатимиз томонидан йўлдан адашганларга имкон берилиб, жиноят содир этган шахсларга содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилигини тушуниб етишига, тузалиш йўлига ўтиб, жамиятга нафи тегадиган инсон бўлиб қайтишига кенг имкониятлар яратилмоқда.

✍️Ашурали Ташев,
Жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман суди раиси.




O‘xshash yangiliklar

Yangiliklarga obuna bo‘ling

Bizning xabarnomamizga obuna bo‘lish uchun quyidagi elektron pochta manzilingizni kiriting

Biz ijtimoiy tarmoqlarda
Kalendar
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 
INTERAKTIV XIZMATLAR