Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев туманнинг Пахтакор ва Ўзбекистон ҳудудларидаги фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган майдонларига такрорий экин экиш ҳамда ғўза парвариши бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишиш мақсадида фермер хўжалиги раислари билан учрашди.
Учрашувлар давомида туман ҳокими ғалладан бўшаган майдонлардан самарали фойдаланган ҳолда темир, аёллар ва ёшлар дафтарларига киритилган ишсиз фуқароларга бўлиб бериш ҳамда бозоргир экспортбоп такрорий экин турларини экиш орқали уларнинг оилавий даромадларини яхшилашдан иборатлигини таъкидлаб, фуқароларга ерни унумдорлигидан келиб чиқиб, уларга қандай экин экиш бўйича амалий ёрдам бериш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди.
Шунингдек, туман раҳбари фермер хўжаликларида ғўза парвариши борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, хўжалик раҳбарларига тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди. Қишлоқ хўжалигида ишлар қизғин паллага кирди. Бугун бажариладиган барча агротехник тадбирлар эртага мўл ҳосил олишда катта аҳамиятга эга.