Чироқчи туманида ногиронлиги бўлган, боқувчиси йўқ, кам таъминланган фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Буни туманнинг Қизилчовра маҳалласи аҳолиси ҳамда меҳнат мигранти сифатида хориж давлатларида меҳнат қилаётган чироқчилик йигитлар ташаббуси билан олиб борилаётган амалий ишлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Даштқизилчовра қишлоғида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож 78 ёшли Нормамат Жовлиевнинг яшаб келаётган уй-жойи таъмирталаб ҳолатга келиб қолган ва яшаш учун шароит ҳам ўзига яраша эди.
Маҳаллий аҳоли ташаббуси билан Нормамат акага янги барча қулайликларга эга бўлган уй-жой қуриб бериш ишлари бошлаб юборилди. Қисқа фурсатда янги иморатнинг асос пойдевори қурилиб, айни кунларда девор кўтариш ишлари бошланиш арафасида.
Хайрли ишнинг қаноти бўлади дейишади. Эзгу ташаббусини эшитган савобталаб инсонлар бугун Нормамат аканикига ҳашарга боришмоқда. Туман ҳокими Файзулла Юсупов ҳам хайрли ишдан четда қолмади. Ҳашарга борган ҳоким, янги қурилаётган иморатнинг том қисмини ёпиш учун етарли миқдорда шефир ва ёғоч ҳамда цемент, қум-шағал олиб беришини маълум қилди.

Албатта, бундай хайрли ишлар мазкур хонадон соҳиби дилида эзгулик чироғини янада равшан этиб, унинг ёғдуси яна бир қатор хайрли юмушларга туртки беради. Зеро, эзгуликнинг жавоби ҳам эзгуликдир.